Мавриди келган гап


Сақлаш
02:01 / 14.01.2022 0 1130

Она тушунмасди: бир қориндан тушган фарзандларининг бирини бошқасидан қандай  устун қўйиш мумкин?  Илгари  катта  қизи  «Сингилларимни аяйсиз», деб хархаша қиларди. Ундан кўра сингилларини кўпроқ яхши кўрар эканман, қизиқ. Энди, бир иш буюрса,  кичиклари ўзларини камситилган ҳисоблашади. Ахир катта қизи олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи. Кўпроқ дарс қилсин дейди. Йўқ, сингиллар буни тушунишмайди. Кенжатойи,  ҳатто юзига солди: «Сиз катта опамни кўпроқ яхши кўрасиз» эмиш. Ё тавба.

 

Она қўшни қишлоқда яшайдиган опаси йўқлаб келганда, суҳбатлашиб ўтиришаркан, фарзандлар ҳақида гап кетиб,  унга қизлари истеҳзо қилибми ёки бу балки  бир-бирига нисбатан қизғанишдир, гўё бирини иккинчисига нисбатан кўпроқ яхши кўришини унинг юзига солишиб,  иддао қилишганини айтди.

 

– Одамнинг ўзига билинмайди, ҳақиқатан ота-она гоҳида фарзандларининг бирини бошқасидан ортиқ кўради, – деди опаси унинг ўйлаганига  тескари фикр билдириб.

 

– Бу мумкин эмас, опа, – қондошидан  таскин берувчи гап кутган сингил эътироз билдирди. – Ҳаммаси менга бир хил.

 

– Шундай дейсан-да.  Раҳматли ойим ҳам мендан кўра сени кўпроқ яхши кўрарди. Эсингдами...

Хуршид НУРУЛЛАЕВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 54
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 93
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 269
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15628
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6501
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6403
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5770
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5218
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5087
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4482
Ўзбекистон тарихи

//