Ҳолва


Сақлаш
23:01 / 12.01.2022 0 1123

Бугун эрталаб Вазирдан олганим – топшириқ бўйича бошимни кўтармай компьютерда ёзиб ўтирсам, ҳамкасбим Сардор кириб келди. Уйидан – Самарқанддан юборишган шекилли, қўлида ёнғоқли ҳолва бўлаги ҳамда бир дона “соч ҳолва” (бизни қишлоқда шунақа дейилади). Менга ёнғоқли зўр ҳолва олиб келганини айтди, менинг бунимас, устида турган “соч ҳолва”ни яхши кўришимни эшитиб, ҳайрон бўлиб “наҳотки, бу оддий ҳолва-ку” деди. У қаердан билсин, бу ҳолвани нега яхши кўришимни… Мен эса Сардор хонадан чиқиб кетгунича йиғидан ўзимни базўр ушлаб турдим.

 

…Жуда ёш, адашмасам, 2-3-синфларда ўқирдим. Мактабимизда сайлов бўлаётганди, мен эрталаб отамдан олганим – 1 сўм пулга нималардир, жумладан, икки дона “соч ҳолва” сотиб олдим. Мактаб ёнидаги тиббиёт пункти – онамнинг ёнига кириб, бир дона ҳолвани уларга қолдирмоқчи бўлдим, аммо ўзимга қайтариб бердилар, йўлда дугонамга бир дона ҳолвани бердим.

 

Уйга келгач, кўчага ўйнагани чиқиб, ҳолва эсимдан чиқиб кетган. Қоронғу тушгач, уйга кирсам ҳолва йўқ, билсам уни ўзимдан 3 синф баланд ўқийдиган акам еб қўйибди, мен ҳолвамни топиб беришини сўраб йиғлай бошладим. Соат кечки 7, у пайтлар дўконлар йўқ, қишлоғимиздаги дўкон аллақачон ёпилган, туман марказига бориб келиш учун автобус фақат эртаси куни эрталаб бўлади.

 

Мени овутишга роса уринишди, бошқа ширинликлар, пуллар беришди. Мен эса аразлаб, йиғидан тўхтамасдим. Шундан сўнг отажоним уйдан чиқиб кетиб, ярим тунда менга бир дунё соч ҳолва олиб келдилар. Кейин билсам, бу пайтда туман марказидаги дўконлар ҳам ёпилган, отам минг азоб билан ҳолвапазнинг уйини қидириб топиб, менга ҳолва олиб келган эканлар.

 

Уйдагиларни қийнаганим, отамни роса овора қилганим ҳисобига келган ҳолвани егим келмади, эртаси куни биттасини едим, қолганини дастурхонга олиб келиб қўйдим, афсуски ҳеч ким қўл узатмади. Ҳолвамни еб айбдор бўлган акажонимга ялинсам ҳам ейиш тугул, ҳатто қараб қўймади… Хуллас, 3-4 кун ўтгач, ҳолвалар қўшни болаларга берилди…

 

Бугунги ҳолва ўша хотираларимни уйғотди. Марҳум отажоним ва онажонимни, 48 га кириб-кирмай бизни зор йиғлатиб кетган – ҳолвамни еб қўйган акажонимни эсладим. Қанийди, улар ҳаёт бўлишса эди, мен юзлаб, минглаб, ўн минглаб ҳолва кўтариб борсам уларнинг ҳузурига... 

 

Саодат БОЙМИРЗАЕВА  

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 51
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6109
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//