Ота


Сақлаш
01:01 / 12.01.2022 0 1480

Ота тўлиб-тошиб келди. Уйда тўполон бўлиб кетди: тўрт боласи югуриб келиб, қучоғига отилди. Отанинг кўзи нариги хона эшигида мўлтирабгина турган қизчага тушди. У узоқроқ бир қариндошининг етимчаси эди.

– Дада! – деди кенжа ўғилчаси.

Ота унга шоколад берди.

– Дада, менгаям! – деган кичик қизчаси ўз улушини олди.

– Дадажон! – деди учинчи фарзанди. У ҳам бенасиб қолмади.

– Дада! – деди тўнғич ўғли.

Уйига меҳмон қизалоқ келганидан бехабар ота шоколадни қўлида тутиб, бир нафас туриб қолди ва бир ўғлига, бир етим қизчага тикилди.

Шу маҳал етим қизалоқ катта қизни имлаб чақирди. Қулоғига шивирлади. Катта қизи келиб, отасига шундай деди:

– Дугонам «Дадангни мен ҳам дада десам майлими?» деб сўраяпти...

 

Жасур КЕНГБОЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 12
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16229
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5934
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5371
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//