Лондонлик аёл садоқати – метро бекатларида янграйдиган овоз тарихи


Сақлаш
16:01 / 06.01.2022 0 1229

Лондонлик Маргарет МакКолум ҳар куни метрога тушиб, бекатда янграйдиган овозли эълонни эшитиб ўтирарди. Mind the gap”, яъни “Чиқаётганда эҳтиёт бўлинг” дея бонг урувчи ушбу сўзлар 1950 йилда Освальд Лоуренс томонидан ўқилган ва шундан буён метронинг ҳар бир бекатида доим янграб турган.

 

2007 йилда Освальд вафот этгач, рафиқаси чуқур қайғуда қолди. Лекин аёл андуҳини бироз бўлса-да камайтириш йўлини топди. У ҳар куни метрога тушиб, эрининг овозини, бир оғиз гапини такрор-такрор эшитиш орқали уни ўзининг ёнида ҳис қилишдек бахтга эришди.

 

 

 

Бироқ тараққиёт асрида ўзгармайдиган нарсанинг ўзи йўқ: метродаги эълон ҳам робот овозига алмаштирилди. Иложсиз қолган Маргарет Лондоннинг транспорт бошқармасига мурожаат қилиб, уйда эшитиб юриш учун  овоз ёзилган кассетани сўради.

 

 

Аёлнинг таъсирли ҳикоясини эшитган транспорт компанияси ўз инсоний қиёфасини кўрсатди ва ажойиб ишга қўл урди. Садоқатли беванинг уйи яқинида жойлашган “Embankment” бекатида эълоннинг Освальд Лоуренс ўқиган варианти янграйдиган бўлди. Компания бу иши билан бир томондан инсонлараро муҳаббатга эҳтиромини билдирди, бошқа томондан Освальд ва Маргарет муҳаббатини Лондон аҳлига ҳар куни эслатиб турувчи маънавий ёдгорлик яратди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 88
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 85
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13367
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6164
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5913
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5488
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4938
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4577
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//