Сабоқ


Сақлаш
14:01 / 06.01.2022 0 1407

Ҳаётидан яхшилик изламайдиган бир қизга отаси сабоқ бериш учун ошхонага чорлади. Уч хил идишдаги қайнаган сувга сабзи, тухум ва қаҳва доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:

Қандай ўзгариш юз берди?

Қиз сабзи юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини айтди.

Лекин бу билан нима демоқчилигингизни тушунмадим.

Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида сабзидек эзилиб қоласанми ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмасам қаҳва доначаларидек ғамга бўйин бермай ўзингни комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми?

Қиз ўзининг ношукурлигидан уялиб қолди. Шунда ота қизининг бошини силаб:

Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, деди.

 

Леч Макдональд

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16000
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6701
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6594
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5275
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//