Соғинч


Сақлаш
03:01 / 04.01.2022 0 1314

Вуй, бу боланинг ширинлигини қаранг! Кўз тегмасин! Шапкачалари ярашганини айтмайсизми!? Қаёққа олиб кетяпсиз ясантириб бу момиқчани? деди автобусдаги аёл ёнидаги жувоннинг боласига қараб.

Дадасининг олдига кетяпмиз. Кўрмаганимизга ҳам анча бўлди. Бизга роса илҳақдир, деди аёлнинг саволига кулимсираб жавоб қайтараркан.

Сизлардан узоқдами иш жойи? Жуда банд бўлса керак-да. Ҳаёт нималарга мажбур қилмайди. Майли, боласини соғинади, тез-тез олиб бориб туринг олдига. Кўриб анча хурсанд бўлади.

Ҳа, албатта. Шундай...

Автобус бироз юргандан сўнг болали аёл:

Шафёр амаки, қабристон олдига тўхтаб қўйинг. Етиб келдик манзилимизга, деди-да автобусдан тушиб қолди.

 

Суҳроб АЗИМИЙ

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 123
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 138
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 118
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 152
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17264
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7138
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6897
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6169
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5729
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5573
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5247
Ўзбекистон тарихи

//