Биласизми?
Эндигина олти ёшга тўлган ўғлим столга мук тушганча расм чизаётганини кўриб, қизиққанча олдига бордим.
−Ўғлим, ниманинг расмини чизяпсан?
−Сизни, ойимни ва ўзимни, − ойисиникига қуйиб қўйгандай ўхшайдиган нигоҳларини менга қадади. Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган, негадир уларни қорага бўяган эди.
−Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади, мана бу қаламда бўяш керак эди.
−Буни биламан.
−Унда нега қорага бўядинг?
У менга айбдорона боқиб сўзида давом этди.
−Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўлар экан, сиз ойимни кўп йиғлатасиз-ку...
Шууримга чақмоқдай урилган гапдан, шу кунгача фарзандим олдида қилган ишимдан, ўз ўғлимдан уялиб кетдим. Гапни олиб қочмоқчи бўлдим.
−Сеники нега қора унда? Сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми ё?
−Йў-ў-ўқ! Мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки... Ўзингиз айтасиз-ку доим, "сен худди мендай бўлишинг керак" деб, шунга...
Дилбандимни бағримга босар эканман, кўзларим нам, бир жумла бўғзимни куйдириб отилиб чиқди: "Отангга ўхшама, ўғлим!"
Азиз НУР
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
4 Изоҳлар
M.Alijon
12:01 / 01.01.1970
Shuning uchun oilada bolalar oldida uylab ish tutishimiz kerak, farzandlarga bizdanda yaxshiroq hayot tilar ekanmiz hozirdan boshlaylik
Feruza
12:01 / 01.01.1970
Qaniydi buni hamma ham hikoya qahramoniday tushunib yetsa
Davlatbayeva Gulida
12:01 / 01.01.1970
Ajoyib tasirli hikoya ekan
Сурае Абдуллаева
12:01 / 01.01.1970
Фарзандларимизнинг юраклари зардобга тулмасин, бизнинг килмишларимиз жавобгарига айланмасинлар!!!