16 та давлатни кесиб ўтувчи дунёдаги энг узун йўл


Сақлаш
18:12 / 31.12.2021 0 1087

Океан ва турли тоғ тизмалари каби тўсиқларни кесиб ўтмасдан 22 минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтиш мумкинлигини биласизми?  Бу йўлда хатто самолёт ёки қайиққа ҳам эҳтиёж йўқ.

 

Google харитасида кўриниб турган йўл океанни кесиб ўтмасдан туриб бемалол дунёни саёҳат қилишингизга имкон беради. Узунлиги 22 387 км бўлиб, Кейптаундан то Россиянинг Магадан шаҳригача давом этади.

 

Қизиқарлиси бу йўлда 16 давлатга дуч келишингиз мумкин: Жанубий Африка, Ботсвана, Зимбабве, Замбия, Танзания, Уганда, Жанубий Судан, Судан, Грузия, Миср, Иордания, Сурия, Туркия, Руминия, Беларусия ва Россия.

 

Йўл жами 117 693 метр баландликкача кўтарилади ва 117 686 метр баландликдан тушади, бу 13 та Эверест тоғига тенг. Google ҳисоб-китобларига кўра, бутун масофани босиб ўтиш учун 4492 соат (187 кун) керак бўлади, аммо унда 24 соат, танаффусларсиз юриш ҳисобга олинган! Аниқроқ қилиб айтганда, агар сиз кунига саккиз соат пиёда юриб, дам олиш кунларисиз саёҳат қилсангиз, 562 кун кунда ушбу йўлни босиб ўтасиз. Саёҳат давомида олти вақт зонаси ва барча фаслларни босиб ўтасиз.

 

Лекин бу йўлда саёҳат қилишнинг хавфли жиҳатлари ҳам бор. Сайёҳлар доимий ўзгарувчан ҳароратдан азият чекишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16565
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6853
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5407
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4901
Ўзбекистон тарихи

//