Совға


Сақлаш
02:12 / 30.12.2021 0 1144

Етти яшар қизим Тамико шу кунларда жуда хурсанд. У Янги йил кириб келишини ва Қорбобо ҳаммага совға улашишини интиқ бўлиб кутмоқда. Бугун Тамико мактабдан қайтибоқ, хонасига кириб олди. Ҳеч ким кирмай туришини айтди.

Билишимча, унинг қўли тўла совға эди. Бироздан сўнг у эшикни очди ва ўралган совғаларини арча тагига териб қўйди. Мен эрим билан аста уларга кўз югуртирдик.

Тамико совғаларнинг устига “онамга”, “дадамга”, “укамга” деб ёзиб қўйганди. Мамнун ҳолда қизимнинг бошини силадим. Бир пайт менинг совғамнинг орқасида турган яна бир қутига кўзим тушди. Тамико унга “бувимга” деб ёзиб қўйганди. Юрагим зириллаб кетди.    

Қизимнинг умидбахш кўзларига термулиб, нима дейишни билмай қолдим.

Ахир ҳамма совғасини очгани келади-ку, тўғрими, ойи? – деди у илинж билан.

Гап шундаки, унинг бувиси бундан тўрт ҳафта илгари қазо қилганди. Ҳаммадан кўра бувисини яхши кўрадиган Тамиконинг бу туҳфасидан уйимизга онамиз қайтгандек бўлди.

 

         Карла ФОДОР

 

Нодирабегим таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 76
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16417
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6831
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5952
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5412
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5381
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4855
Ўзбекистон тарихи

//