
Биласизми?
Юртимиздаги кўплаб алломларимизнинг ижод ва илм мактаблари, ҳайкаллари, номлари билан аталувчи иншооту кўчалар ҳақида яхши биламиз. Аммо уларнинг асл хоки ётган қабрлар ҳақида тўлиқ маълумотга эгамизми? Уларнинг бизгача етиб келган китоблари ҳақидачи?
Шарқда илк Уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Беруний — 973 йил Хоразмнинг Кат шаҳри (ҳозирги Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний шаҳри)да туғилган бўлиб, ХИ асрнинг машҳур қомусий олимларидан бири ҳисобланади. Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Хоразмнинг машҳур кишилари”, “Мунажжимлик санʼатидан бошлангʻич тушунчалар”, “Ҳиндистон”, “Минералогия”, “Доривор оʻсимликлар ҳақида китоб” каби кўплаб йирик илмий ва фалсафий асарлар яратган, аммо унинг 152 асаридан ҳозирги давргача фақат 30 таси етиб келган. Беруний ўзининг “Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш” китобида ҳозирги Америка қитъасининг мавжудлигини испан ва португал денгиз сайёҳларидан бир неча аср аввал илмий асослаб берган.
2013 йил BBC нашрида Афғонистондаги аждодларимиз кўмилган жойлар, хусусан, Ғазна шаҳрида жойлашган Беруний қабри таъмирланиши ҳақида хабар берилган эди. Бунга YUNESKO халқаро ташкилоти ҳам бош-қош бўлаётгани ҳам таъкидланган. 2016 йилда эса қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг қабри қаровсиз аҳволда қолгани ҳақида Бобур халқаро жамоат фонди раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабов маълум қилган.
Куни кеча афғонистонлик журналистларнинг маълум қилишича, Беруний қабри таъмирланиши ва зиёратгоҳ масканга айлантирилиши режалаштирилган.
Мамлакатдаги турли нотинч вазиятлар улуғ аждодлар ётган муборак жойларга зиён етказмайди деган умиддамиз.
Эслатиб ўтамиз: Афғонистонда Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод каби аждодларимиз қабрлари ҳам бор.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ