Камбағал, аммо бой оила


Сақлаш
00:12 / 29.12.2021 1 1413

Янги йил яқинлашган сари биз дўстлар бир-биримизникига кечки таомга ташриф буюришга келишиб олдик. Энг аввал бир дўстимникига борадиган бўлдик. Мен унинг қаерда ва қандай яшашидан бехабар эдим.

У коллежга автобусда келиб кетарди. Унинг уйига етиб боргач, тилим айланмай қолди. Битмаган уйнинг деворлари нураган, ҳиндларнинг ўртаҳол оиласидан ҳам абгор ҳолатда эди. Лекин дўстимнинг ота-онасининг мулозаматидан кейин бу камчилик сезилмай қолди.

Улар бизни меҳрибонлик билан ичкарига таклиф этишди. Ўтириб овқатланадиган стол йўқ шекилли, ерга дастурхон тузашди. Уй бекаси бизни ажойиб бир таом билан сийлади: ҳалигача оғзимдан кетмайди. Дўстимнинг отаси механик бўлиб ишлар, топган пули икки ўғлининг ўқиши учун сарф бўларкан.

Ота бизнинг келганимиздан хабар топиб, ишидан барвақт қайтибди. У уст-боши мойга беланган бир аҳволда кириб келди. Дўстим бу ҳолдан хижолат тортмай, бизни таништирди. Бу хотиржамликдан биз ҳам ўзимизни эркин ҳис эта бошладик.

Бироздан сўнг дўстим биздан “ширинлик ейсизларми”, деб сўради. Бир нима деб улгурмасимиздан отаси ташқарига чиқиб кетди ва бизга ширинлик келтирди. Шундай камбағал... аммо бадавлат хонадон барчамизда яхши таассурот қолдирди.

Орадан анча йиллар ўтди. Дўстим ҳозир катта бир идоранинг бошлиғи. Ҳайдарободдаги ўша эски уйини тиклаб, ажойиб кошона қурдирган. Ҳалигача ҳар Янги йилда бизни меҳмон қилади. Уйларидаги ўша нур эса янада порлоқ кўринади, менга.

Дўстимнинг айтишича, аслида у ўша куни бизни илк марта уйига таклиф этганида жуда ҳаяжонланган экан. Агар ўшанда биз уни менсимай, кетиб қолганимизда унинг умидини синдирган бўлардик. У ўша Янги йилни ҳалигача энтикиб эслайди.

А. Кеюр

Нодирабегим таржимаси

1 Изоҳ

Маъмура

12:01 / 01.01.1970

Мен бу ҳикоядан жуда таъсирландим. Ҳозирги вақтга келиб аксарият инсонлар бахт бойликда қулайликлар кошона уй мошиналарда деб ўйлашади. Лекин мени фикримча бахтни инсоннинг ўзи яратади бойлик бўлмаса ҳам бахтли яшаса бўлади. Фарзандалимизга ҳам моддий ҳаётини яхшилаб берамиз деб маънавий тарбия беришни унитиб кўйяпмизми.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6109
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//