Янги йил байрамининг машҳур кино ва мультфильмлари


Сақлаш
20:12 / 28.12.2021 0 1560

Янги йил байрами ҳақида яратилган фильмлардаги сирли воқеалар, қизиқарли ҳодисалар, қиш манзараси, муҳими, эзгулик билан туговчи якунлар кишига ўзгача кайфият улашади. Дунё бўйлаб катталар ва болаларга бирдек ёқувчи бадиий ва анимацион фильмлар ўнталигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

“Уйда ёлғиз”

 

Бу кинокартина ҳар Янги йил арафасида телеканалларда роса айланади, биз ҳам ҳар гал мириқиб томоша қиламиз. 1990 йили катта экранларга чиққан фильм ўттиз йилдан ошибдики, мухлисларини йўқотгани йўқ. Крис Колумбус режиссёрлигида суратга олинган картинада Мак Калкин бош ролни ижро этган. Унинг иккинчи қисми ҳам довруғ қозонган. Саккиз яшар боланинг икки ўғрини чув тушириш йўллари юморга бой бўлиб, асар замирида оила муқаддаслиги ғояси илгари сурилган. 

 

 

“Қор маликаси”

 

Ушбу мультфильм Ханс Кристиан Андерсеннинг машҳур эртаги асосида ишланган. Рус режиссёри Лев Атаманов 1957 йили яратган картинада яхшилик ва ёмонлик кураши тавсирланади. Герданинг Қор маликаси ўғирлаб кетган укаси Кайни қутқариш йўлидаги саргузаштлари баён этилади. Юраги музлаб қолган болакайни меҳр кўз ёшлари билан ўзига қайтарган қизалоқ алал оқибат Қор маликасини енгади. Воқеалар, табиийки, қиш фаслида, қаҳратонда юз беради. Буғу, қароқчи қиз образлари ҳам мухлисларда ёрқин таассурот қолдиради.  

 

 

“Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!”

 

Роппа-роса қирқ беш йилдан бери ҳар Янги йил арафасида телеэкранлардан тушмай келадиган лирик комедиянинг мухлислари бисёр. Режиссёр Элдар Рязанов ишлаган фильм илк томошадаёқ 100 миллион мухлис йиққан. Бош ролларни Андрей Мягков ва Барбара Брильска ижро этган. Мухлислар талаби билан 2007 йили картинанинг мантиқий давоми ҳам ишланди, унда кексайган қаҳрамонларимизнинг фарзандлари ичакузди саргузаштларни бошдан кечиришади. “Тақдир ҳазили...”даги дилтортар қўшиқларни Сергей Никитин ва Алла Пугачёва куйлаган.

 

 

“Гринч – Янги йил ўғриси”

 

Ҳолливуднинг комедия жанридаги мазкур фильмида бош ролни комик актёр Жим Керри ижро этган. Киноасар шу номдаги эртак асосида 2000 йили Universal Pictures студиясида ишланган. Эртакнамо шаҳарда яшовчи аҳоли Янги йилни нишонламоқчи бўлганида яшил махлуқ Гринч байрамни бузишга ҳаракат қилади, охир оқибатда яхши томонга ўзгаради. Картина 345 миллион доллар даромад кўрган.

 

 

“Золушка”

 

1947 йили Шарл Перро эртаги асосида ишланган «Золушка» ҳалигача экранлардан тушмайди. Бош ролни Янина Жеймо ижро этган. Премьера қилингач, бир йилда 18 миллион томошабин йиққан. Фильм оммабоплиги боис 2009 йили рангли форматда қайта ишланди. Ўгай она зулми остида яшовчи оқкўнгил қизнинг шаҳзода муҳаббатига ноил бўлишидек жуда қадимий сюжет кўплаб янгидан янги фильмларга асос бўлмоқда.

 

 

“Қарсилдоқ”

 

Гофман эртаклари ва машҳур бастакор Чайковский балети асосида Союзмультфильм студиясида Борис Степанцев томонидан яратилган (1973). Асарда қўғирчоқ қарсилдоқ ва қизалоқнинг дўстлиги тавсирланади. Каламушлар ҳужумига қарши курашда эзгулик ғолиб чиқади. Мультфильм Испанияда “Болалар ва ўсмирлар фильмлари” танловида биринчи ўринни олган.   

 

    

 

“Нико”

 

2008 йили фин, немис, даниялик ва ирланд ижодкорлари ишлаган мультфильмда Янги йил байрамининг ҳақиқий руҳини сезиш мумкин. Қорбобонинг манзили, совғалар тайёрланиши ва буғулар қўшилган аравада дунё бўйлаб тарқатилиши воқеалари болаларнинг азалий саволига жавоб бўлса, ажаб эмас. Ёш буғуча Нико тимсолида ирода ва ишонч туйғуларига урғу берилади.  

 

 

“Соҳибжамол ва махлуқ”

 

Уолт Диснейнинг ушбу анимацион фильми француз эртаклари асосида ишланган. 1991 йили мусиқали мелодрама жанрида суратга олинган асар йилнинг машҳур учлигида “Терминатор 2” ва “Робин Гуд”дан кейинги поғонани забт этган. 1997 йили яратилган иккинчи қисмида Янги йилни нишонлаш мавзуси тасвирланади. Самимий гўзал қиз Беллнинг махлуқ қиёфасидаги шаҳзодага кўнгил қўйиши орқали сурат эмас, сийрат муҳимлиги таъкидланади.

 

 

«Ы» операцияси ёки Шурикнинг бошқа саргузаштлари

 

Қадрдон фильмни эслаганда машҳур комик актёрлардан иборат севимли учлик дарҳол кўз ўнгимизга келади. Леонид Гайдай 1965 йили ишлаган картина ўша йилиёқ 69 миллион мухлис олқишига сазовор бўлган. Мана, эллик йилдирки, юз миллионлаб инсонлар учун ҳамон суюмли. Янги йил арафасида юз берган воқеалар, сохта ўғирликка тушган уч қаҳрамонга Шурик тўсқинлик қилиши... фильм сюжетини айтмасак ҳам, ўзингиз биласиз.

 

 

“Таътиллар алмашганда”

 

2006 йили романтик мелодрама жанрида ишланган картинада машҳур актриса ва актёрлар Кемерон Диаз, Кейт Уинслет, Жек Блек, Жуд Лоу иштирок этган. Воқеалар Англия ва Калифорнияда бўлиб ўтади. Айрис ва Аманда исмли қизлар Янги йил арафасида ўз уйларини алмаштириб, бир муддат бегона жойда яшаб кўрмоқчи бўладилар. Бу тажриба уларнинг шахсий ҳаётига катта таъсир кўрсатади.

 

 

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА

тайёрлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//