Қаҳрамон


Сақлаш
12:11 / 07.11.2025 0 290

Учта тоғам бор. Учаласиям «рассиячи» эди. Иккитаси ҳалиям «рассиячи». Фақат биттаси 5-6 йилча ишладию, топганига мол-қўй қилиб, шуни орқасидан рўзғор тебратди. Ўзига шу ёқади, молдўхтирда. Айримлар, айниқса, хотини тоғамни ношудга чиқарди, «Иккита ўғлинг бўлса, кучинг борида уй-жойни ҳаракатини қилмайсанми», деган дашномлар остида яшади. Лекин тоғам битта зўр иш қилди: болаларини ўқитди. Қийналди, қарз бўлди, кам еди, киймади, лекин болларини ўқитди.

 

Эсимда, укалари тоғамнинг кўзини очиришмасди, «болларингни семирганини қара, бу тенгилар далада кетмон чопяпти, нон топяпти, сеникиларнинг қўлидан китоб тушмайди, боқибеғамлар, онасини қорнидан тушгандан бери курсга боради», деган гаплар бўлган. Лекин тоғамнинг ҳеч ким билан тортишиб-баҳслашганини кўрмаганман. Феъли кенг одам эди.

 

Ҳозир ўша қўлидан китоб тушмайдиган оғилларнинг бири Дубайда йўл қурилиш компаниясида инжинер, биттаси отасининг йўлидан бориб, ички ишларда кинолог бўлиб ишлаяпти, Топармон-тутармон йигитлар.

 

Тоғам ҳалиям мол боқади. Нима қилибди шунга, укаларидек совуқ ўлкаларда кимларгадир қарам бўлиб ишлаётгани, оиласини бир йилда бир кўраётгани, буйрагини совуққа олдиргани йўқ. Кичик тоғаларимнинг эса данғиллама уйи ҳануз битмади. Битмайдиям. Болалариям ўзларидек «рассиячи» бўлди. Қачонлардир акасининг болаларига намуна бўлгандир, лекин ҳозир уларга фақат ҳавас қилади.

 

Тоғам оталик, эркаклик, инсонлик вазифасини аъло даражада яшаб ўтяпти. Данғиллама уйиям бор, қувонарлиси, бу учун у йиллаб умрини совуқ ўлкаларда ўтказмади, қул бўлмади, шунчаки юраги буюрган ишларни қилди.

 

 Тоғам – қаҳрамон!

Ойгул ҲАМИДУЛЛАЕВА

Фото: Беҳзод БОЛТАЕВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 122
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 131
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15892
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6637
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6576
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5867
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5308
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5221
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4640
Ўзбекистон тарихи

//