Қаҳрамон


Сақлаш
11:09 / 17.09.2025 0 539

Учта тоғам бор. Учаласиям “рассиячи” эди. Иккитаси ҳалиям “рассиячи”. Фақат биттаси 5-6 йилча ишлади-ю, топганига мол-қўй қилиб, шуни орқасидан рўзғор тебратди. Ўзига шу ёқади, молдўхтир-да. Айримлар, айниқса, хотини тоғамни ношудга чиқарди, “Иккита ўғлинг бўлса, кучинг борида уй-жойни ҳаракатини қилмайсанми”, деган дашномлар остида яшади. Лекин тоғам битта зўр иш қилди: болаларини ўқитди. Қийналди, қарз бўлди, кам еди, киймади, лекин болларини ўқитди.

 

Эсимда, укалари тоғамнинг кўзини очиришмасди, “болларингни семирганини қара, бу тенгилар далада кетмон чопяпти, нон топяпти, сеникиларнинг қўлидан китоб тушмайди, боқибеғамлар, онасини қорнидан тушгандан бери курсга боради”, деган гаплар бўлган. Лекин тоғамнинг ҳеч ким билан тортишиб-баҳслашганини кўрмаганман. Феъли кенг одам эди.

 

Ҳозир ўша қўлидан китоб тушмайдиган оғилларнинг бири Дубайда йўл қурилиш компаниясида инжинер, биттаси отасининг йўлидан бориб, ички ишларда кинолог бўлиб ишлаяпти, Топармон-тутармон йигитлар.

 

Тоғам ҳалиям мол боқади. Нима қилибди шунга, укаларидек совуқ ўлкаларда кимларгадир қарам бўлиб ишлаётгани, оиласини бир йилда бир кўраётгани, буйрагини совуққа олдиргани йўқ. Кичик тоғаларимнинг эса данғиллама уйи ҳануз битмади. Битмайдиям. Болалариям ўзларидек “рассиячи” бўлди. Қачонлардир акасининг болаларига намуна бўлгандир, лекин ҳозир уларга фақат ҳавас қилади.

 

Тоғам оталик, эркаклик, инсонлик вазифасини аъло даражада яшаб ўтяпти. Данғиллама уйиям бор, қувонарлиси, бу учун у йиллаб умрини совуқ ўлкаларда ўтказмади, қул бўлмади, шунчаки юраги буюрган ишларни қилди. Тоғам – қаҳрамон!

 

Ойгул ҲАМИДУЛЛАЕВА

Фото: Беҳзод БОЛТАЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 78
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 87
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 73
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 91
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 88
Ҳадаҳа



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17068
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7076
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6843
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6110
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5666
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5524
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5153
Ўзбекистон тарихи

//