Инсон руҳи қилган танловлари асосида шаклланади – Фридрих Ницшедан иқтибослар


Сақлаш
09:09 / 11.09.2025 0 11

 * * *

Мен икки инсоннинг энг катта ҳақиқатни топиш учун бир эҳтиросни улашишини ишқ деб ҳисоблайман.

 

* * *

Кам билган ва кам ўйлаган одам кўпроқ гапиради.

 

* * *

Бир инсонга қилинадиган энг ёмон нарса – уни уялтиришдир.

 

* * *

Одам шу қадар азоб чекадики, барча махлуқотлар ичида биргина у кулишни ижод қилишга мажбур бўлади.

 

* * *

Менинг хаёлимдаги муҳаббат – икки инсоннинг бир-бирига эга чиқиш туйғусидан анча олисдаги ҳис.

 

***

 Инсон руҳи қилган танловлари асосида шаклланади

 

* * *

Одамлар асосан ёруғлик бор жойда тўпланишади, бунинг сабаби бир-бирини яхшироқ кўриш эмас, бир-биридан яхшироқ кўринишдир.

 

* * *

Сеники бўлган ҳақни бировга берма, уни мутлақ сенга беришсин.

 

* * *

Сиз юксалишни истасангиз тепага қарайсиз, мен эса аксинча, қуйига.

 

* * *

Шубҳа эмас, қатъийлик инсонни телба қилади.

 

* * *

Ишонаманки, мени ўлдирмаган нарса албатта қудратли қилади.

 

* * *

Дунёда ҳеч нарса одамни кин сақлаш туйғуси қадар эскиртирмайди.

 

* * *

Кимнингдир фикрича, ёлғизлик – хаста одамнинг бошқалардан қочишидир, кимнингдир мулоҳазасига кўра эса хаста одамлардан қочиши.

 

* * *

Ҳамиша шогирд бўлиб қолаверадиган инсон устозига қарзини тўламаётган бўлади.

 

* * *

Бизлар орзу қилган нарсамиздан кўра, орзу қилишга кўпроқ мойилмиз.

 

Раҳмат Бобожон

 тайёрлади

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 197
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 124
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 98
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11469
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5749
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5306
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5275
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4718
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4112
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3718
Ўқиш пули

//