Она тилимизнинг абадияти нима билан кафолатланади?


Сақлаш
11:09 / 05.09.2025 0 347

Миллий маънавиятнинг асоси миллий тил дедик. Шу масалада яна бир гап. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда “маънавият шахсий масала, унга давлат ҳам, бошқалар ҳам аралашмаслиги керак” деган маънодаги чақириқлар пайдо бўляпти...

 

Халқимизда эл тушунчаси жуда азиз тушунча. Эл худбинликни, индивидуализмни, якка шумшукликни ёмон кўради. Маънавият шахсий масала эмас. У осмондан тушгандай ё ердан чиққандай бир одамнинг ичида тўсатдан пайдо бўлиб қолмайди. Одам дўконда сотиладиган қўғирчоқ эмас-ку. Ота-она, бобо-момо деган гаплар бор. Мен ўз ичимдаги маънавиятнинг 55 фоизини ота-онам, бобом ва момомдан олганман десам, тўғри бўлади. Қолган 45 фоизи кўриб-кечирганларим ва ўқиганларимнинг туҳфаси. Менинг маънавиятим менинг маъномдир. Бу маънони фақат ўзим тиклаганман десам, ёлғончилик ва худбинлик бўлади. Айтганимдай, бобом, момом, отам, онам, қадрдон мактабим, университетим, элим, она ерим… Маънавият элга тааллуқли. Маънавиятли одамларнинг бирлашувидан эл пайдо бўлади. Янаям аниқроғи, одамлар маънавиятни эмас, маънавият одамларни бирлаштиради, худди Она Тил каби. Маънавиятсиз одамлар бирлашса, пода пайдо бўлади. Миллий тил маҳв этилган жойда маънавиятсизлик заҳарли қўзиқоринлардай потирлаб гуллайди. Чунки, унда эл йўқолади. Бундай фалокатдан ҳар бир халқни Худонинг ўзи асрасин!

 

Эшқобил ШУКУР,

"Она тилимизнинг абадияти нима билан кафолатланади?" мақоласидан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 125
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 134
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15917
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6660
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6581
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5871
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5311
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5237
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4652
Ўзбекистон тарихи

//