“Кимсан” аслида ким?


Сақлаш
14:07 / 15.07.2025 0 541

Бугунги тилимизда кимсан сўзи икки хил маънода: биринчиси “Ўзинг кимсан?” деб сўраш маъносида, иккинчиси кишининг исми маъносида ишлатилади. Бу сўзни исм маъносида ишлатганимизда ҳам асосан сўраш мазмунидаги “Кимсан?” маъносида тушунамиз.

 

Наҳотки аждодларимиз чақалоққа “Сен ўзи кимсан?” дегандай Кимсан деган исм қўйишган бўлса дея ажабланамиз. Ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам “Кимсан” исми халқимиз орасида мавжуд. Бироқ бу сўзнинг киши исми сифатида қўлланишига, эҳтимол, бошқа нарса сабаб бўлгандир? Сўраб-сўраб Маккани топишибди деганларидай Кимсаннинг кимлигини “Навоий асарлари луғати”дан аниқладик. Унда изоҳланишича, кимсан (кимсон) – олтинга ўхшаш сариқ ялтироқ модда (бронза), уни майдалаб нарсаларга олтин тусли бўёқ бериш учун ишлатишган экан.

 

Тилимиз тарихида кимсанлиғ (кимсонлиғ) деган сўз ҳам ишлатилиб, у кимсан (бронза) билан ҳалланган, ялтироқ маъносини билдирган.

 

Демак, Кимсанбой шунчаки “Кимсан?” эмас, у олтин бўлмаганда ҳам, олтинга ўхшаш сариқ ялтироқ модда.

 

Лазар Будагов луғатида кимсан сўзи араб ёзувида кимсон деб кўрсатилиб, кимсен, кимсенд шаклларида берилиб, у чиғатойча бўлиб, олтин рангли тери, шишани бўяйдиган олтин рангли бўёқ деб изоҳланган.

 

Эшқобил ШУКУР

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5936
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//