Қути


Сақлаш
22:12 / 26.12.2021 0 1253

Ҳозир менга яширин рақамдан қўнғироқ бўлди.  Манзилимни сўради. Беш дақиқада етиб келишини айтиб, алоқани узди...

Беш дақиқа ўтди. У  хонамга кириб келди. Усти-боши кир-чир. Туриши чиқиндихонларни титиб, у-бу териб сотадиган киши таассуротини уйғотди менда.  Қўлида бир қути бор эди. Саломлашиб, уни столимга қўйди. Қоғоз қути қор остида қолган шекилли, униқиб қолган эди.

– Нима бу? – сўрадим ундан.

– Чиқиндилар ичидан топиб олдим, – жавоб берди у. – Сизники экан.

Ўйга толдим. “Нима экан? Менга тегишли нима у? Нимани йўқотган эдим ёки бирон жойда унутиб қолдирдим?” Қизиқиш устун келиб, қутини очишга тутиндим. У мени тўхтатди.

– Шошманг, мен кетгач...

– Хўп. Бунинг учун сизга қанча беришим керак? – сўрадим ундан мақсади пул эканини сезиб. “Мени чув туширмоқчи”.

– Ҳеч қанча! Фақат энди уни эҳтиёт қилинг.

У чиқиб кетди. Мен қутини очдим... Не кўз билан кўрайки, унда юрагим турарди. Ҳамма жойи қонталош. Йиғлаб юбордим. “Сенга шу умидлар билан  берганмидим.?! Нега бундай қилдинг?”

 

Аслиддин МУСТАФО

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//