Армон бобо


Сақлаш
10:07 / 03.07.2025 0 5

Очарчилик замони эди. Бир тишлам қора нон – анқонинг уруғи. Очликдан ўлганлар сон мингта. Тирик қолиш умидида опаси билан йўлга чиққан Армонга энди болалик армон. У шу кундан улғайиб қолди. Икковлон бир луқма илинжида кўча кезиб, охири адашиб қолишди. Йўлда очликдан кунжара еб, шишиб ўлганларни кўрсаям, тўхтамай, қўрқа-писа кетаверишди. Озгина ўт-ўлан, бир қултум сув топишса, юришда давом этишарди. “Опажон, бизга овқат берадиган қариндошимиз қолмади. Қўрқманг, ота-онамиз ўрнига ман сизга егулик топаман. Ҳали овқати кўп жойларга борамиз. Бой бўлиб кетсак, очларга нон берамиз. Келишдикми?” Аранг топилган луқмани ўзи ёлғондакам егандай қилиб, укасига берган опа жилмайишга уринади. Унинг юзида қон йўқ. Силласи қуриган...

 

Ҳар кеч йўлда учраган уйларда тонг оттира-оттира икковлон йигирма километрлар масофани босиб ўтишгач, қизгинанинг аҳволи жуда оғирлашди. Қадам босишга-да мадори қолмади. Укаси аранг судраб кетаётганида икки марта йиқилиб, ҳушидан ҳам кетди. Охирги йиқилганида қўлларини очишга уриниб, лаблари пичирлади. Унинг овоз чиқаролмай ўқиётган дуоси поёнига етмай, жони узилди...

 

Судралгудек йўлда давом этган Армон ҳам кўпга чидолмади, орадан бир кун ўтгач, кунчиқарга қаратиб қурилган уйнинг қаршисига келганда чўккалаб қолди, қақраб кетган лаблари тамшанди, ҳушидан кетиш олди “сув, сув” дея пичирлади.

 

Армон кўзини очганда, икки кампир унга термилиб турганини кўрди. Асосийси, хонада дастурхон, унда бир парча қора нон турган экан. Болакай мен ўлдим, жаннатга тушибман, деб ўйлаганди ўшанда.

 

Армон шу хонадоннинг эрка фарзанди бўлди. “Уни Худо юборган, меҳр берсак, бу очарчилик кунларда Ўзи бизни ёлғизлатмайди”, дейишди, кампирлар. Уйдаги ёлғиз ўғил эса укалик бўлганидан севинар, бирга ўйнайдиган шерик топилганидан хурсандлигини яширмасди.

 

Аканинг бўйлари чўзилиб, йигитлик даври келганда Иккинчи жаҳон уруши бошланди. У биринчилардан бўлиб ватан ҳимояси учун фронтга отланди. У кетгач, Армон уйдаги масъулиятни бўйнига олди. Йигитча ўлим ўпқонига яқинлашган онларида меҳрини, бир тишлам нонини дариғ тутмаган оила учун нима қилиш керак бўлса, барини қилди.

 

Умр шу зайлда ўтарди. Оғир кунлар ҳам ортда қолди. Армоннинг акаси қонли жанггоҳлардан омон қайтди, уканинг эса қариндошлари топилди. “Кетмайман” дейишига қарамай, жигарлари бир амаллаб олиб кетди...

 

Армон бобо 101 ёшида фоний дунё билан хайрлашди. Аммо, у ўтган йиллар давомида оғир кунида ўзига нон-туз берганларни унутмади. Бобо кексайиб қолганида ҳам боғидан икки челак узум узиб, 20 км. масофани пой-пиёда босиб ўтарди. Жиққа терга ботиб келганида ёлворардик: “Бобожон, илтимос, шунча йўлга оғир юкни кўтариб келманг”. Бефойда, хўп дердилар-у, янаги сафар дарбоза олдида икки пақир узумни кўтарганча жилмайиб тураверди.

 

Обид ҚЎЛДОШ

 Фото: Собир МУҲАММАД

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 13
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 128
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 149
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10581
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5566
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5115
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4978
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4547
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3652
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3647
Радикализм

//