Ўзбек қизининг отасидан таъсирланиб яратган шоҳона асари


Сақлаш
17:06 / 27.06.2025 0 12

2001 йилда премьера қилинган Рон Ҳовард режиссёрлигидаги «Тафаккур ўйинлари» фильмини кино ихлосмандлари жуда яхши эслашади. Бош ролларни Рассел Кроу ва Женнифер Коннелини ижро этган картина сенарийси Зулфия (Силвия) Назар китоби асосида ёзилган.

 

 

Келиб чиқиши ўзбек бўлган америкалик иқтисодчи, журналист ва ёзувчи Зулфия Назар 1947 йил 17 августда Германияда туғилган. Отаси Рўзи Назар ўзбек, онаси немис бўлган қизалоқнинг оиласи 1951 йилда АҚШга кўчиб ўтади. Силвия New York университетида иқтисод бўйича магистр даражасини олган ва Нобел мукофоти соҳиби Василий Леонтев билан ҳамкорликда тадқиқотлар олиб борган. Унинг журналистик фаолияти «The New York Times» ва «Fortune» каби нуфузли нашрларда давом этган.

 

Силвия Назар 1998 йили нашр этилган «A Beautiful Mind» китоби орқали дунёга танилади. Бу асар математик, Нобел мукофоти соҳиби Жон Forbes Нешнинг ҳаётига бағишланган бўлиб, қаҳрамоннинг ўйинлар назарияси соҳасидаги ютуқлари, шизофрения касаллиги билан кураши ва илмий муваффақиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Китоб кўп ўтмай «Натионал Боок Cритиcс Cирcле Аwард» мукофотини қўлга киритди ва 2001 йили режиссёр Рон Ховард томонидан суратга олинган фильмга илҳом бўлди. Фильм эса бир йўла тўртта Оскар мукофотини, жумладан, «Энг яхши фильм» номинациясини, «BAFTA» мукофоти ва бошқа турли нуфузли совринларни қўлга киритди.

 

 

Китобнинг муваффақияти нафақат Нешнинг илмий ютуқларини кўрсатгани, балки унинг шахсий ҳаётидаги драматик элементларни, айниқса, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни очиқчасига баён қилганида эди. Назар ёзиш жараёнида Нешнинг шахсий архивидан, дўстлари ва ҳамкасблари билан суҳбатлардан фойдаланган, бу эса асарнинг теран ўйлантирувчи ва ҳаққоний бўлишига ёрдам берган. Бироқ, китобда ҳам, фильмда ҳам Неш ҳаётининг баъзи нозик жиҳатлари, масалан, шахсий муносабатлардаги мураккаблик ёки илмий рақобатдаги нюанс[1]лар бироз соддалаштирилган.

 

«Тафаккур ўйинлари» асарининг яратилиш жараёнида Силвия Назар ўз тадқиқотлари учун катта ҳажмдаги материал тўплаган, аммо баъзи маълумотлар китобда ёки фильмда тўлиқ ёритилмаган. Масалан, Жон Нешнинг ҳаётидаги баъзи шахсий муносабатлар, айниқса унинг оилавий ҳаётидаги мураккабликлар фильмда деярли кўрсатилмаган. Назар ўз интервьюларида Нешнинг шизофренияси туфайли оиласига қандай таъсир кўрсатганини чуқур ўрганган, аммо бу маълумотлар фильмда драматик эффект учун соддалаштирилган.

 

Асарда «Неш тенгламаси»нинг иқтисодиётга таъсири ҳақида кенгроқ маълумот берилган, лекин картинада бу жиҳат фон режимида қолган. Назар ўз тадқиқотларида Нешнинг илмий муваффақиятларини кенгроқ контекстда, яъни ХХ аср иқтисодиёти ва математикасининг ривожланиш тенденциялари билан боғлайди, бу эса китобни илмий жамоатчилик учун янада қимматли қилган.

 

 

Силвия Назар ҳақида гапирганда, отаси Рўзи Назар ҳаётини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. 1917 йили Марғилон шаҳрида туғилган Рўзи Назар ҳаёти ХХ асрнинг энг муҳим сиёсий ва тарихий воқеалари билан чамбарчас боғлиқ. У иккинчи жаҳон уруши даврида СССР армиясида хизмат қилган ва немислар томонидан асир олинган. Урушдан сўнг АҚШ Марказий разведка бошқармасида (CИА) фаолият юритган. У 1950 йилларда Туркияда, Анқарадаги АҚШ элчихонасида 11 йил хизмат қилган ва турли халқаро операцияларда иштирок этган. Хусусан, Рўзи Назар Ўрта Осиё халқларининг миллий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва СССРга қарши разведка фаолиятида муҳим роль ўйнаган. Унинг фаолиятига манбаларда турли хил баҳолар берилади: баъзилар «пантуркист» сифатида кўрсатса, бошқалар уни СССРга қарши курашган мураккаб сиёсий фигура сифатида тасвирлайди.

 

Рўзи Назар ҳақида ёритилмаган муҳим маълумотлардан бири унинг Ўрта Осиё халқлари, хусусан ўзбекларнинг миллий ўзлигини сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ. У АҚШда ташкил этилган «Туркистон» жамоат ташкилотида фаол иштирок этган ва ўзбек муҳожирлар жамоаси орасида муҳим шахс сифатида танилган. Унинг АҚШдаги ўзбек диаспораси билан боғлиқ ишлари архив ҳужжатларда келтирилган бўлсада, улар ҳали тўлиқ ўрганилмаган.

 

Ота-қиз ўртасидаги муносабатлар ҳақида деярли маълумотлар учрамайди, лекин Силвия отасининг мураккаб ҳаётидан илҳомланган бўлиши мумкин. Гарчи бу тасдиқланмаган бўлсада, «Тафаккур ўйинлари» асарида Жон Нешнинг шахсий ва илмий ҳаётидаги курашлар билан Рўзи Назар ҳаётидаги мураккаб сиёсий ўйинлар ўртасида ўхшашликлар бўлиши мумкин.

 

Масалан, Рўзи Назар уруш даврида СССР ва немислар ўртасидаги мураккаб сиёсий ўйинларда иштирок этаркан, «ўйинлар назарияси»дагига ўхшаш стратегик қарорлар қабул қилишга мажбур бўлган. Жон Неш илмий ишларида ўйинлар назариясини ривожлантирган бўлса, Рўзи Назар реал ҳаётда сиёсий «ўйинлар»да иштирок этади. Айни ўхшашликлар сабаб ҳам Силвия Назар учун отасининг ҳаёти билвосита илҳом манбаи бўлгани тахмин қилинади.

 

 Козимжон ОЛИМОВ

тайёрлади.

 


[1] Ҳаёт давомидаги ўхшаш воқеаларнинг майда деталлар билан фарқланиши

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 122
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 141
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 174
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 213
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10494
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5561
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5109
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4966
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4540
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3649
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3617
Радикализм

//