Ҳаммани йиғлатган васиятнома


Сақлаш
12:05 / 19.05.2025 0 16

13 май куни тунда маҳалламизда ёлғиз яшовчи 73 ёшли онахон вафот этди. Онахоннинг беш қизи бўлиб, ҳаммасини узатган, ўзи эса ёлғиз яшарди. Жаноза вақтида кутилмаганда кичик куёвининг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани саросимага солиб қўйди.

 

Куёвнинг айтишича, онахон унга тунда телефон қилиб: – Болам, кечаси безовта қилганим учун кечиринг. Бир сўзим бор эди. Балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар. Эртага уйимга келинглар. Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман, – деган.

 

Ўша қўнғироқдан сўнг онахон омонатини топширган. Жанозага қариндош-уруғ, қўшнилар ва маҳалла аҳли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек, болиш остига қараб, бир конвертни топди у васият хати эди.

 

Куёв жанозада барча йиғилганида конвертни очиб, хатни ўқиб берди, даврадагиларнинг кўзига ёш келди. Унда шундай сўзлар битилган эди:

 

“Аллоҳ менга 5 қиз берди, ўғил бермади. Мен уларни қорнимда кўтардим, туғдим, эмиздим, ўстирдим, ўқитдим ва эгаларига топширдим. Бугун оёқларимда куч қолмади. Аммо шу 5 та қизларимдан биронтаси менга меҳр беролмади. Бугун ёлғиз қолдим. Бугун қариликдан танам хаста бўлса, меҳрсизликдан қалбим хаста. Биламан, ҳозир ҳамма фарзандларим ўлимимни кутишяпти. Ўлсам, шу уй-жой ҳам талаш бўлади. Биргина сиз, қизимдан яшириб бўлса ҳам, бозорликлар қилиб ташлаб кетдингиз. Қўлимга пул бердингиз. Дориларимни олиб бердингиз. Эрка ўғлим, Аллоҳ берган неъматим, сиздан мингдан-минг розиман. Мен бу дунёда 5 қиз кўриб, бир марта бўлса ҳам фарзанд меҳрини улардан ҳис қилмадим, сиздан ҳис қилдим. Шунинг учун бу хатни қизимга эмас, сизга қолдиряпман. Илтимос, бу хатни жанозамда ўқиб беринг. Менинг ҳаётим одамларга ўрнак бўлсин. Болаларини боқаман деб ишлаб, тарбияларига вақт ажратмай менга ўхшаб охирида хор бўлмасинлар. Уйни бўлса сизга васият қиламан. Уни сотинг ва тушган маблағни етимларга, толиби илмларга беринг. Афсус, ортимдан дуо қиладиган фарзандлар қолдиролмадим. Иншааллоҳ, шу толиби илмлар сабаб Аллоҳ мени жаннати билан сийлайди. Мендан рози бўлинг.”

 

Маҳалла имоми бу васиятни эшитиб дод”, деб йиғлади.

 

Йиғилганлар бу воқеадан қаттиқ таъсирландилар. Айримлар қизларига ачинишган бўлса, яна кимлар ўзларининг қилмишларини сарҳисоб қилиб йиғладилар.

 

Она – бола дунёга келтиргани учун эмас, тўққиз ой қорнида кўтариб, ҳар бир нафасини фарзандига бағишлагани учун улуғдир. У ўз ҳаётини боласи учун фидо қилган ягона инсондир.

 

Бола касал бўлса, она у билан бирга оғрийди. Бола қувонса, она дили яшнайди. Она – фарзандининг қадамига дуо, кўз ёшига меҳр, гуноҳига мағфиратидир. Унинг ҳар бир нафасида “болам” деган илтижо яшайди.

 

Муҳаммед Мамадраиумовнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 9
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 116
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 146
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9966
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5455
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5020
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4762
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4451
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3602
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3414
Радикализм

//