Осиёлик меҳмонларни ҳақоратламаган Никулин – беш йилдан кейинги ҳақиқат


Сақлаш
16:04 / 16.04.2025 0 125

Юрий Никулин бир куни эрта тонгда ишга кетаётган эди. У даҳшатли фожиага гувоҳ бўлди – пиёдалар ўтиш жойида ёш аёл ва унинг олти ёшли ўғлини машина уриб юборди. Она оламдан ўтди. Мўъжиза юз бериб бола зарар кўрмади. Шунчаки, тўқнашув чоғида унинг қўли онасининг кафтидан тортиб олинган эди.

 

Юрий Владимировичнинг биринчи қилган иши: бола қонга ботган онасини кўрмаслиги учун ўзининг костюмини ечиб, у билан аёлнинг танасини ёпди.

 

Полиция тезда етиб келди, воқеа жойини ўраб олди, тез ёрдам машинаси, ўт ўчирувчилар, катта томошабинлар оломони тўпланди. Улар ҳайрат ва ўкинч билан нима бўлганини муҳокама қилишарди, йўл четида ўтирган, йиғлаётган болагина эътиборсиз қолди.

 

Бу қандай содир бўлди? деб ўйлади Никулин, оломон ичидан чиқди (полиция таниқли актёрни кўриб тўхтатмади, фақат саломлашди) ва боланинг ёнига ўтирди. Қўлидан келганича тасалли айтди, асалари тасвири туширилган қизил галстугини бериб, кейин уйига, бувисиникига ҳам таксида олиб кетди.

 

Шу куни Никулиннинг Япония делегацияси билан юқори даражадаги учрашуви бор эди. Юрий Владимирович табиийки кечикди. У деярли бир ярим соат кечикди ва ҳатто офисга костюмсиз (костюм протокол тадбирлари учун махсус чет элдан сотиб олинган), галстуксиз, енглари тирсагигача шимарилган оқ кўйлакда кирди. Токио делегацияси раҳбари Ито Кобаяши ва унинг ҳамкасблари Никулиннинг ташқи кўриниши ҳамда кечикишини ҳақорат, осиёлик меҳмонларнинг дипломатик протоколини бузиш, деб баҳолашди, циркни қўполлик билан тарк этишди.

 

Беш йил ўтгач, Кобаяши цирк директори Никулиннинг ҳақиқий кечикиш сабабини, яъни ўша ҳалокат содир бўлган булвардаги воқеани билиб қолди.

 

Шунда Кобаяши томонидан Никулин учун компанияга тегишли самолёт жўнатилиб, Япония пойтахтига таклиф қилинди. Юрий Владимирович таклиф қилинган кабинетда етмиш саккиз нафар япон костюмсиз, галстуксиз, оқ кўйлакларининг енги тирсагигача шимарилган ҳолда эгилиб, таъзим қилиб кутиб олишди.

 

Баҳриддин АСРОР таржимаси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 104
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 133
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 239
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 182
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9803
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5433
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5004
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4683
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4434
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3597
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3321
Радикализм

//