Устун


Сақлаш
16:12 / 24.12.2021 0 1290

Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.

– Кетяпман, дегин.

– Кетяпман, ота.

– Қаергалиги маълум бўлдими?

– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?

– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...

Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилиб чиқди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турдида:

– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... – дея отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди...

Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим.

Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди. Назаримда, шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди.

Урушга кетдим. Ўт-олов ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида бир ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»

Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»

Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.

Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб юряпти. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен устун атрофига тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор тортдим. Мен бу ишни энди ҳеч ким устунга суянмасин деган ўй билан қилдим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади... У оғир кунда отамни суяган эди... Мен отамга устун бўлолмаган кез  шу  устун отамга суянч бўлган эди...

 

Қўчқор НОРҚОБИЛ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6459
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//