“Ўзбекистон таваллуди”дан “Тўртинчи устун”гача -биз ҳақимизда ёзилган асарлар


Сақлаш
11:03 / 14.03.2025 0 16

 

Жаҳон адабиётида Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида ёзилган талай асарлар бор. Улар орасида бадиий асардан тортиб саёҳатномагача топилади. Қуйида ана шундай китобларни таништириб ўтамиз:

 

Ўзбекистон таваллуди. Америкалик олим Адиб Холид мазкур асарида замонавий тарихимиз учун бурилиш нуқтаси ҳисобланган XX асрнинг 10-30 йиллари ҳақида сўз юритади. У пайтда ҳали Марказий Осиё ягона, ўзаро чамбарчас боғлиқ миллат ва элатлардан иборат жонли организм бўлиб, зиёли қатлам халқ келажаги учун курашга бел боғлаганди. Шунингдек, муаллиф жадидлар фаолияти, уларнинг мухториятга интилганлари ҳақида ўта қизиқарли фикр ва фактларни келтиради.

 

Ўзбекистоннинг замонавий аёллари. Муаллиф АҚШнинг Индиана университети профессори Марианна Камп китобида ўзбек хотин-қизларининг 1917-йилги инқилобдан олдинги ва кейинги ҳаёт тарзини халқ тилидан ёзиб олинган ҳикояларга асосланиб тасвирлайди.

 

Самарқандга йўл олган эшелон. Таниқли рус адибаси Гўзал Яхинанинг романи воқеалари 1923 йилда очликда азият чекаётган Волгабўйи болаларини жанубга олиб кетаётган поездлардан бирида содир бўлади. Поезд Қозон шаҳридан Самарқандга қараб йўлга чиққан эди. Яъни Самарқанд тўкин-сочинлик ва фаровон ҳаётга умид рамзи сифатида гавдаланади.

 

Тўртинчи устун. Асар муаллифи Мария Филипова Ўзбекистонга бир неча бор саёҳат қилган. Китобдан болгариялик адибанинг саёҳат таассуротлари, юртимиздаги шоир ва ёзувчилар билан учрашувлари ҳамда ўзбек халқи ҳақидаги илиқ фикрлари ўрин олган.

 

Денгиз ортидан қувиб. Том Биссел юртимизга илк бор 1996 йили Тинчлик корпуси кўнгиллиси сифатида ташриф буюрган. Иккинчи бор келганида эса муаллиф юртимиз ҳақида обдон ўрганиб чиқиб, Орол денгизи муаммолари ҳақида китоб ёзади.

 

Самарқанд ва мен билган бошқа бозорлар. Нобел мукофоти совриндори Воле Шойинка ер юзининг сайқали Самарқандга саёҳат қилмаган бўлса-да, шеърий китобига шундай ном беришни ихтиёр этган. Модомики, бозор космополитизмнинг энг муҳим шакли экан, Шойинканинг наздида, Самарқанд “бозорларнинг бозори” демак. Аммо муаллиф тасаввуридаги Самарқанд шунчаки хаёлот маҳсули эканини тушунади. Шундай бўлса-да, у ҳеч қурса шеърият орқали Самарқандга олиб борадиган йўлни топишга ошиқади.

 

Хива сари учар гиламда. Буюк Ипак йўли экзотик ва синоатли манзараларга бой. Аксар сайёҳлар бу йўлдан шунчаки ўтиб кетишади… Кристофер Александр эса бу ерда яшаб, китоб ҳам ёзган. Китобдан муаллифнинг қадим Хива шаҳрида қўним топгани, ҳашаматли минора-ю масжидлар, мадрасалар қуршовида яшагани, антиқа саргузаштлари ўрин олган.

 

Юқорида номи келтирилганлар орасида Адиб Холиднинг “Ўзбекистон таваллуди” ва Гўзал Яхинанинг “Самарқандга йўл олган эшелон” асарлари аллақачон ўзбек тилида нашрдан чиққан. Хабарларга кўра, “Тўртинчи устун” ва “Ўзбекистоннинг замонавий аёллари” китоблари ҳам таржима ва нашр этилиш арафасида.

 

Шоҳрух УСМОНОВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 47
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 115
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8950
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3765
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3541
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//