Туркистондаги қадимий аёллар байрами


Сақлаш
17:03 / 12.03.2025 0 175

 

Ҳозирда 8 март кунини кўпчилик томонидан хотин-қизлар байрами сифатида нишонланади. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ушбу кун халқаро байрам ўлароқ қабул қилинган. Маълумки, 8 март 1913-1917 йиллар оралиғидаги аёллар ҳаракати даврида байрамга айланган. Хўш, бунга қадар ота-боболаримиз бирор кунни аёллар байрами сифатида нишонлаганми?

 

Бундан бир ярим минг йил олдин Туркистонда аёлларининг жамиятдаги ўрни юқори бўлган ва аждодларимиз улар учун йилда махсус бир кун ҳамда ўша кун келадиган ойни байрам сифатида нишонлашган.

 

Ислом дини кириб келгунга қадар, Туркистонда 5-Исфандормўз моҳ куни (ҳозир тахминан 23 февралга тўғри келади) «рўзи исфандормўз» байрами ўтказилган. Бу сўзнинг маъноси «ақл» ва «мулоҳаза» демакдир. Ушбу ой ва кун хотинлар байрами бўлиб, бу кунда эрлар уларга совға берган. Хотинлар айнан шу кун ва шу ойда ўз эрларидан истакларини бажаришни талаб қилган. Эрлар эса буни бажаришга мажбур бўлган. Шу сабабли бу кун «мардгирон» – «эрнинг, эркакнинг совғаси» ёки «муждагирон» – «қиммат жарима» деб ҳам аталган.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, аёллар куни махсус бир кун бўлса ҳам, лекин бу байрам тўлиқ бир ой нишонланган. Бу эса бундан минг йиллар илгари ота-боболаримиз аёлларни қанчалик қадрлагани, ҳурмат қилганини кўрсатади.

 

Ислом дини Туркистонда кенг тарқалгач ҳам бу байрамни нишонлаш тўхтамаган. Манбаларда ХI аср ўрталарида ҳам аёллар куни байрам қилинганига оид маълумотлар учрайди. Демак, Туркистонда минг йил олдин ҳам аёлларнинг жамиятдаги ўрни юқори бўлиб, ҳаттоки, улар учун махсус кун байрам қилинган.

 

Исфандормўз – оташпарастлар ишонишича, солиҳа, номусли, яхши ишлар қилувчи ва эрига муҳаббатли хотинга вакил қилинган фариштанинг исми бўлган.

 

Исфандормўз моҳ ойи эса зардуштийлар тақвимида 12-ойнинг номи бўлиб, ҳозир тахминан 19 февралдан 20 мартгача бўлган вақтга тўғри келади.

 

Ислом БЎРИЕВ

Тарих институти кичик илмий ходими

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 64
Нархнинг навоси

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 144
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 182
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 158
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 135
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9348
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5331
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4922
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4351
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4330
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3567
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3150
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//