“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида


Сақлаш
10:03 / 03.03.2025 0 496

Ғалаба қозонди, эътибор қозонди, муваффақият қозонди каби бирикмаларни тез-тез ишлатамиз. Қозонди феъли ёлғиз ўзи келса, ҳеч бир маъно англатмайди. Қолаверса, эътиборга эришиш маъносини ифодалайдиган эътибор қозонди бирикмасида қозон нима қилиб юрибди, деб ўйланиб қоласиз.

 

“Девону луғотит-турк” III томининг 396-бетида қазғанч сўзига изоҳ бериб ўтилган. Изоҳга кўра, қазғанч сўзи “ишлаб топиш”, “касб”, “даромад” маъноларини англатар экан. Дарҳақиқат, ғалаба қозониш ҳам, ҳурмат қозониш ҳам ишлаб топиш орқали амалга ошади. Э.Севортян бунга қўшимча қилиб, қазан ва қазған сўзларини “эгаллаш” ва “забт этиш” маъносида изоҳлаб, бу сўзнинг илдизи “ғамлаб қўйиш” ва “мол-мулк” маъноларига яқинлигини ҳам таъкидлаб ўтади.

 

Гарчи ҳозир қозонди феъли ёлғиз ўзи келганда бирор маъно англатмаса-да, қадимги тилимизда у бирор сўз кўмагисиз ўзи келган. Масалан, “Тўнюқуқ” битиктошида: “Элтариш хоқон қозонмаса, агар мен ўзим қозонмасам давлат ҳам, халқ ҳам йўқ бўладиган эди”, деган ёзув бор. Қолаверса, ўтмишимизда бу сўздан олинган исмлар ва жой номлари ҳам бўлган. Масалан: Амир Қазаған, Қазанжик шаҳри.

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан.

 

Фото: Абдуманнон Муҳаммад

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 15
Йигит ва ўгит

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 163
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16230
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6802
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5936
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5372
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5364
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4798
Ўзбекистон тарихи

//