Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?


Сақлаш
10:03 / 03.03.2025 0 720

Орамизда маржумак сўзини эшитганлар топилса керак. Лекин уни ўзбекча эмас, туркча маънода тушунадиганлар кўпроқ, менимча. Турк таомларини ёқтирадиган кишилар маржумак шўрвасини яхши билади. Бироқ турклар маржумак деганда умуман бошқа нарсани – ясмиқни назарда тутади. Руслар чечевица дейдиган бу дон дуккаклилар оиласига мансуб, нўхатга жуда яқин.

 

Хўш, унда маржумак нима? У кўпчилигимиз яхши биладиган, лекин асосан русча номини қўллайдиган гречкадир. Руслар бу дон билан юнонлар орқали танишган, шу сабабли унга грекларнинг дони маъъносида гречиха, греча, гречка каби номларни берган. Аслида маржумак юнонларга оид эмас. Ёнғоқ рус тилида грецкий орех деб аталганига ўхшаш ҳолат бу.

 

Айтганча, маржумакдан ҳам суюқ ош қилиш мумкин, лекин у шўрвага эмас, кўпроқ маставага ўхшайди.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 121
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//