Маймунжон, парманчак ва болдирғон


Сақлаш
15:02 / 28.02.2025 0 733

Миллий энциклопедияга кўра, Шимолий Америка ва Евросиёда бу резавор меванинг 400 дан ортиқ тури учрайди. Шулардан 90 тури, асосан кўк маймунжон ва майда мевали маймунжон турлари Ўрта Осиёда ҳам бор. Маймунжон Ўзбекистоннинг тоғолди минтақаларида, далаларда ўсади, томорқа ва боғларда ўстирилади. Минтақамизда тарқалгани сабаб меванинг ўзбекча номи бизга бир қадар таниш. Аммо уни русча номи билан “ежевика” деб атайдиганлар ҳам етарлича топилади.

 

Маймунжон шевада парманчак ёки пармачак дейилади. Бу атама илмий тилга ҳам кўчиб ўтган ва адабиётларда маймунжон ёки унинг турлари учун ишлатилади.

 

Кўк маймунжоннинг болдирғон деган номи ҳам бор, баъзан илмий адабиётларда у зангори маймунжон ёки парманчак деб ҳам берилади.

 

Қаранг, камёб бу меванинг тилимизда шунча номи бор.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 26
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 134
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 151
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 131
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17323
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7157
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6915
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6180
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5744
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5585
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5273
Ўзбекистон тарихи

//