Хўжайин бўлолмаган хўжағат


Сақлаш
14:02 / 28.02.2025 0 510

Дабдурустдан кимдир “Хўжағат нима?” деб сўраб қолса, жавоб тополмай қоламиз. Бу сўзни биладиган-ку унча-мунча топилар, лекин ишлатадиган топилармикан? Асосан китоблар ва мақолаларда учрайдиган хўжағат атамаси – сизу бизга яхши таниш малинанинг ўзбекча номи. У бутанинг ўзини ҳам, мевасини ҳам англатади. Хўжағат Ўрта Осиё, Шарқий Сибир, Узоқ Шарқ, АҚШ ва Европа мамлакатларида ўстирилади.

 

Ўзбекчада бу резавор меванинг бошқа бир номи ҳам бор – булдурғун. Эътибор берган бўлсангиз, кўк маймунжонни англатувчи болдирғон сўзига яқин, унинг талаффуз варианти. Ҳар икки мева битта туркумга оид бўлгани сабабли сўзлар алмашлаб ишлатилган бўлиши мумкин. Лекин барибир талаффузда фарқ юзага келган ва улар алоҳида сўзларга айланган.

 

Хўжағат, булдурғун сўзлари илмий ва илмий-оммабоп матнларда учраса-да, тилимизда қўлланмайди ҳисоб. Ҳатто энциклопедиялар, китоб ва қўлланмаларда ҳам асосан малина сўзи ишлатилади. Хўжағат ва булдурғунни ўз уйида хўжайин бўла олмаган сўзлар дейиш мумкин.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 123
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 138
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 118
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 152
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17264
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7138
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6897
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6169
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5729
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5573
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5247
Ўзбекистон тарихи

//