Радио Ўзбекистонга қачон кириб келган?


Сақлаш
16:02 / 27.02.2025 0 514

Радионинг мамлакатимизга кириб келиши ХХ асрнинг 20-йилларига тўғри келади. 1926 йилда Ўзбекистонда радиостанция қуриш учун тайёргарлик ишлари бошланади. Тошкент радио эшиттириш станциясида 1927 йилнинг 4 февраль куни синов жараёни муваффақиятли амалга оширилади. Шу йилнинг 11 февралидан Ўзбекистонда мунтазам радио эшиттиришлар йўлга қўйилади. Тез орада Самарқанд, Наманган, Урганч ва Нукус шаҳарларида ҳам радиостанциялар ишга туширилади.

 

Радиоканалларимиз ичида энг ёши улуғи “Ўзбекистон радиоси” ҳисобланади. Мамлакатимизда радио ташкил этилган йиллардаги биринчи диктор Назиржон Камоловдир. Фотима Юнусова эса “Ўзбекистон радиоси”даги биринчи сухандон аёл бўлган.

 

1934 йилнинг охирига келиб мамлакат аҳолиси радио орқали 7 ярим соат кундалик дастурларни тинглаш имконига эга бўлган. Улар орасида хабарлар, куй-қўшиқлар, адабий-маърифий дастурлар ва болаларга бағишланган радиоэшиттиришлар бор эди.

 

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан радионинг вазифаси ҳам тубдан ўзгарди. Энди у фронтдаги воқеа-ҳодисаларни ҳам оммага етказишга хизмат қила бошлади. Шу билан бирга фронт ортида бажарилаётган долзарб ишлар ҳам радио орқали эфирга узатилган. Қўлга киритилган ғалабада ҳам бу қурилманинг ҳиссаси катта бўлди.

 

Урушдан кейинги даврларда Ўзбекистонда тўлиқ радиолаштириш ҳаракати олиб борилди. 1959 йилга келиб радиоэфирлар ҳажми 12 соатга етказилди. 1966 йилнинг кузида Ўзбекистон радиосининг янги биноси бунёд этилди. 1967 йилда Республика радио эшиттириш ва овоз ёзиш уйи ташкил этилган. 1982 йилда қурилган янги бинода эса драматик эшиттиришлар ва радиоспектаклларни ёзиб олиш имконияти яратилган. Бугун юртимизда 40 дан зиёд давлат ва нодавлат радиоканаллар фаолият юритмоқда. Улар орқали ватандошларимиз дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан тезда хабар топишмоқда. Шу билан бирга ижтимоий, иқтисодий, сиёсий таҳлиллар, маънавий-маърифий дастурлар мунтазам эфирга узатилмоқда.

 

Анвар ЭШНАЗАРОВ,

“Ўзбекистон тарихи” телеканали муҳаррири

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 121
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//