Етти ва ҳафта


Сақлаш
12:02 / 27.02.2025 0 494

Ҳафта форсча сўз. Хўш, ҳафта сўзи бизнинг тилимизга киргунга қадар вақтнинг бу бўлаги мулоқотимизда қайси сўз билан ифодаланган? Бизда қадимда ҳафтани етти дейишган. Ҳафтанинг бундай аталиши ҳозир ҳам тилимизда айрим ҳолатларда сақланиб қолган. Вафот этган одамнинг еттисини ўтказиш маросими бор. Бу маросим марҳумнинг вафотига бир ҳафта тўлганда бўлиб ўтади. “Еттисини берди” дегани марҳумнинг ҳафталигини берди дегани. Етти сўзи жуда қадимий бўлиб, ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгармай қолган сўздир. Энг қадимги “Култигин”, “Билга хоқон битиктошларида бу сўз “йәти” шаклида келган. Култигин “қырқ артуқ йәти йашын”да, яъни қирқ етти ёшида вафот этган.

 

Форсийдаги ҳафта сўзи ҳам асли “ҳафт” етти маъносини англатади. Низомийнинг “Ҳафт пайкар” (“Етти гўзал”), Жомийнинг “Ҳафт авранг” (“Етти тахт”) достонларидаги ҳафт сўзи ҳам шу маънода.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

 

Фото: Фбдуманнон Муҳаммад

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 122
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//