Этимология: Туш сўзи қадимда “кундуз” маъносида қўлланган


Сақлаш
10:02 / 12.02.2025 0 504

Тун сўзи “қоронғулик, кеча” маъносини англатиши маълум. Хўш, тунга уйқаш туш ёки унинг зидди кун сўзи қандай пайдо бўлган? Бу сўзлар ҳам бекорга оҳангдош эмас. Маълумки, тилимизда туш сўзининг икки хил маъноси бор, яъни туш пайти маъносидаги туш ва туш кўриш маъносидаги туш (туш феъли бундан мустасно).

 

Қадимда туш сўзи “кун, кундуз” деган мазмунда келган. “Олтой-Олатоғ луғати”да ярим тун – “ўрта тун”, туш пайти – “ўрта туш”, шимол – “тун ёни”, жануб – “туш ёни” деб ифодаланган. Шунингдек, сутка маъносидаги бир кун – “бир тун, бир туш” дейилган, бу худди “бир кеча-кундуз” каби. Демак, биз туш пайти маъносида қўллайдиган “туш” сўзи “кун” дегани.

 

Энди туш кўриш мазмунидаги “туш” сўзи ҳақида айрим мулоҳазаларимизни айтиб ўтсак. Маълумки, одам ухлаганда туш кўради. Модомики, “тун” – қоронғулик экан, уйқу ҳам аслида қоронғулик, яъни тун. Тушнинг туб маъноси кун бўлса, у ҳолда туш кўриш “тунда кунни кўриш” деган маънони англатар, балки. Йўқ, кейин бу ҳақда ўйлаб кўрдим. Бу фараз аниқ асосга эга эмас. “Туркий тиллар этимологик луғати”да ҳам туш сўзининг пайдо бўлиши ҳақида юракни жизиллатадиган бирор мулоҳазани учратмадим. Бу луғатда туш сўзи қадимги уйғур тилида “ёстиқ, тўшак” маъносини англатган tü:l-it сўзидан ёки қалмоқ тилида “башорат” маъносини ифодалаган tölgü сўзидан деган фаразлар бор. Лекин уларда аниқ асосни кўролмадим. Ҳаётдаги ғаройиб руҳий ҳодисани ифода қилган туш сўзининг туб илдизи топилса, анча сирлар ойдинлашарди деб ўйлайман.

 

Шунингдек, “Олтой-Олатоғ луғати”да “туш” сўзининг “жой, вақт, ҳодиса, ҳолат, учрашув” каби маънолари борлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

 

Маҳмуд Кошғарий “тун” сўзи кеча маъносидан ташқари “тинчланиш”, “осойишталик” маъносини англатиши ҳақида айтиб ўтган.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

 

Фото: Абдуманнон Муҳаммад

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15479
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//