Кампир ухлаган, хон-чи?


Сақлаш
09:02 / 05.02.2025 0 667

Манғит хонларидан Аҳадхон замонида Бухорода бир ёлғиз – кимсасиз кампир яшаган экан. Биттагина эчкисини соғиб, сутидан бир миқдор ичиб, қолганини сотиб, рўзғор тебратар экан.

 

Иттифоқо кечаси ухлаб қолганда, шу эчкисини ўғирлаб кетишади. Кампирнинг арз қилмаган жойи қолмайди. Охири Аҳадхон ҳузурига боради. Хон ундан не арз билан келганини сўрайди.

 

Кампир нима бўлганини айтади.

 

– Ия, дейди хон. – Эчкини қўриқламай, донг қотиб ухлаган экансиз-да, эна!

 

Кампир жавоб қилади.

 

– Ухлаган эдим, хон ҳазратлари. Сизни ухламаган, деб ўйлаган эдим. Қарангга, сиз ҳам ухлаган экансиз-да!..

 

Анваржон Халимовнинг

фейсбук саҳифасидан олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

15:06 / 19.06.2026 0 55
“Тун”даги “кун”

Ҳикмат

11:06 / 12.06.2026 0 108
Игнани қаердан излайсиз?

Ҳикмат

10:06 / 12.06.2026 0 95
Ўғлим, мен охирги вагондаман...



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16855
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6981
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6780
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6038
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5567
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5472
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5049
Ўзбекистон тарихи

//