Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги


Сақлаш
18:01 / 31.01.2025 0 587

Зонтик голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, зонтик сўзининг соф туркийчаси борми? Соябон дейсизми? Йўқ, соябон форсча сўз.

 

Токи дунёда қуёш иссиғи ва ёғингарчилик бор экан, демак, ҳамма жойда улардан ҳимояланиш воситаси бўлган. Ҳамма жойда шундай восита ишлатилган экан, унда ҳамма тилларда бу нарсани ифодалайдиган сўз ҳам бўлган. Фақат бу сўзлар унутилган бўлиши мумкин.

 

Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит турк”да jаӊалдуруқ ёмғирдан, қуёш иссиғидан бошни сақлаш учун восита эканини изоҳлаб кетган. Йангалдуруқ наматдан тикилган экан. Бу нарса ёмғирпўш ё оддий ёпинчиқ эмас. Чунки ёпинчиқ қадимги туркий тилда jоғурқан сўзи билан ифодаланган. Кошғарий Ол аӊар йоғурқан эшÿди – “У унга ёпинчиқ ёпди” деган мисолни келтириб ўтган. Шунингдек, Кошғарий ёмғирдан сақланиш учун чўпонлар ёпинадиган ёпинчиқ йаптач, ёмғирда кийиладиган ёпинчиқ кэзук дейилгани ҳақида айтиб ўтган.

 

Қозоқлар зонтикни қўлчодир дейишар экан.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 122
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//