Болалиги бўлмаган одамнинг кексалиги ҳам бўлмайди – Чарли Чаплиндан иқтибослар


Сақлаш
15:01 / 28.01.2025 0 435

* * *

Ҳаёт катта планда қараганда трагедия, узоқдан қараганда комедиядир.

 

* * *

Овозсиз кинолар, эҳ, афсус... Аёлнинг оғзи очилса ҳам, саси эшитилмаган кадрлар қандай гўзал эди.

 

* * *

Менинг оғриғим кимнидир кулдира олиши аниқ, бироқ кулишим ҳеч қачон ҳеч кимга оғриқ келтирмаслигини истардим.

 

* * *

Филларни кўрсам жаҳлим чиқади. Ахир бу қадар кучнинг эгаси шунчалик итоаткор бўлиши мумкинми?

 

* * *

Кўзгу – менинг яқин дўстимдир. Чунки мен йиғласам, у ҳеч қачон кулмайди.

 

* * *

Аслида қаерда яшашингнинг умуман фарқи йўқ, асосийси ким билан яшашингдир.

 

* * *

Болалиги бўлмаган одамнинг кексалиги ҳам бўлмайди.

 

* * *

Бу фоний дунёда ҳеч нарса абадий эмас, ҳатто қийинчиликлар ҳам ўткинчи.

 

* * *

Ақл билан қилинган хато, ақлсизлик билан қилинган хатодан кўпроқ бало келтиради.

 

* * *

Комедия суратга олишим учун менга боғ, милиция ва бир гўзал қиз етарли.

 

* * *

Ғоя қандай яралади? Фақат телбалик асосидаги ишончли қидирув билан.

 

* * *

Санъат учун саҳнага яланғоч чиқишга ҳам тўғри келади. Аммо у ердан наинки кийимда, балки софликни сақлаб қайта олиш даркор.

 

* * *

Ҳаёт – репетициясиз пъесага ўхшайди. Яъни саҳна тугаб, парда олқишу суронларсиз ёпилгунича кўнглингиз истаганича ўйнанг, кулинг, йиғланг.

 

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 20
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16238
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6806
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5937
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5376
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5365
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4804
Ўзбекистон тарихи

//