Ўрта Осиёми ёки Марказий Осиё?


Сақлаш
10:01 / 27.01.2025 0 413

Турли адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида бу икки атамага тез-тез дуч келамиз. Хўш, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари нимада? Ўрта Осиё атамаси нега кам қўлланяпти?

 

Манбаларга кўра, Ўрта Осиё ва Марказий Осиё атамалари замонавий география фани асосчиларидан бири, немис географи Фридрих Ҳумболт асарлари таъсирида юзага келган.

 

Ўрта Осиё атамасининг оммалашишига совет ҳокимияти ўтказган миллий-ҳудудий чегараланиш туртки берди. Ўрта Осиё иқтисодий раёни тузилиб, унга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари киритилди. Қозоғистон алоҳида иқтисодий раён саналгани боис Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирикмаси кенг қўлланди. Шундай қилиб, Ўрта Осиё дейилганда минтақадаги тўрт мамлакат тушуниладиган бўлди.

 

Марказий Осиё атамаси турли ёндашувларга кўра турлича ҳудудларни англатади. Масалан, UNESCO талқинига кўра, Монголия, шимоли-ғарбий Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Россиянинг Осиё қисмидаги шарқий ҳудудлар, Афғонистон, Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби, Покистоннинг шарқий қисмлари, Эроннинг шимоли-шарқий қисмлари Марказий Осиёни ташкил этади.

 

Машҳур “Британниcа” энсиклопедияси эса Ўрта Осиё ва Марказий Осиё атамаларини бир хил маънода шарҳлайди: уларни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистондан иборат ҳудуд ҳисоблайди.

 

1992 йили Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўрта Осиё ва Қозоғистон атамаси ўрнига Марказий Осиё атамасини ишлатишни илгари суради. Чунки бу атамада бешала республика ҳам ифодаланар эди. 1993 йили Тошкентда ўтган саммитда ушбу таклиф маъқулланади. Шундан буён Марказий Осиё атамаси кенг қўллана бошлайди. Ҳозир оммавий ахборот воситаларида, сиёсатчилар нутқларида, халқаро минтақашуносликда Марказий Осиё беш мамлакатни ифодалаш учун ишлатилади. География илмида эса худди UNESCO талқини каби кенгроқ ҳудуд назарда тутилади.

 

Чалкашликнинг олдини олиш учун тадқиқотчилар кенг маънодаги Марказий Осиё атамаси ўрнида Ички Осиё (Inner Asia) атамасини қўллашни таклиф қиляпти. Аммо бу атаманинг ҳам турли талқинлари бор.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 7
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 14
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 128
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 149
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10587
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5567
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5115
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4978
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4548
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3652
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3647
Радикализм

//