Амир Темур даврига оид Қуръон қўлёзмасининг энг йирик нусхаси ҳақида эшитганмисиз – у ҳозир қаерда?


Сақлаш
14:01 / 07.01.2025 0 429

Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақтоъ томонидан кўчирилган Қуръони карим қўлёзмаси ўзига хос улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради. Ушбу маҳобатли асар 14021405 йиллар оралиғида Ҳиротда яратилган бўлиб, унинг саҳифалари 1,25 х 2,25 метр ҳажмга эга. Қўлёзма Самарқанддаги Бибихоним масжидида махсус тош лавҳда сақланган.

 

Бу қўлёзма тарихдаги энг йирик Қуръон нусхаларидан бири сифатида эътироф этилади. Айрим тахминларга кўра, унинг кўчирилишида Бойсунғур Мирзо ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Бугунги кунда қўлёзманинг саҳифалари турли музей ва кутубхоналарда, жумладан, Нью-Йоркдаги Артур М.Саклер галереясида, Лондоннинг Британия кутубхонасида ва Эронда сақланмоқда.

 

Таъкидлаш керакки, Қуръони Каримнинг мазкур улкан нусхаси нафақат ўзига хослик, балки ислом цивилизациясининг маданий мероси сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бу Қуръон кўчирмасининг саҳифалари ҳанузгача тарихшунослар ва ҳуснихат тадқиқотчилари диққат марказида бўлиб келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6694
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5973
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5401
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//