Ёшлар ёмонланадиган давраларда ўтирмайман


Сақлаш
17:11 / 21.11.2024 0 175

Хаёл чалғиб йўл четида турган бир мошинани туртиб юбордим. Тушиб қарасам, эгаси йўқ экан. Эшигига рақамимни ёздим-да, йўлимда давом этдим. Беш дақиқа ўтар-ўтмас телефоним жиринглади, олдим, аёл киши: “Ассалому алайкум, мошинамни туртиб кетибсиз, келасизми?” деди. Ҳозир бораман, дедим ва дилимда илиқлик пайдо бўлди. Чунки бунақа пайти мошинаси шикаст еганлар дағдаға қилади, – бунга ҳаққи бор. Бу аёл эса гапни салом билан бошлади.

 

Етиб борганимда ёшгина жувон бояги мошинанинг олдида турган экан. Бир ой бўлди салондан чиққанига, деди кулиб, сўнг эрига телефон қилиб гўшакни менга тутқазди. Эри ҳам одоб билан гап бошлади. “Машинани урган жойингизни суратга олиб телеграмдан ташлаб беринг, усталар билан гаплашиб, нархини айтаман”, деди. “Гаи чақирамиз, ундай қиламан, бундай қиламан”, демади. Яп-янги Оnexни туртган эканман. Расмга олиб ташлаб бердим. Рости, бунақа ишкалларни кўп эшитганман, камида уч миллион харажат мўлжаллаб турувдим. Йўқ, ундай бўлмади. “Ака, сиз ҳам бу ишни атайлаб қилмадингиз, сизниям бола-чақангиз бор, оғринманг, уста билан гаплашдим, рози бўлиб аёлимга 400 минг бериб кетинг, бўлади”, деди. Унинг гапини эшитиб, гапиролмай қолдим. Унинг ўрнида мен бўлсам шунақа дермидим, бошқа бўлганда-чи?

 

У айтган пулни бериб, раҳмат айтдим ва кетдим. Эртаси куни ўзимнинг мошинамнинг қирилган жойини тузатиш учун кўпчилик тавсия қилган бир устанинг олдига бордим. Уста 60 лардан ошган киши экан. Мошинамни кўздан кечириб бўлгач, 4 кун ташлаб кетасиз, 3 ярим миллион бўлади, деди. Жума куни дам оламан, безовта қилмайсиз, деб қўшимча қилди яна.

 

Хўп, дедим ва тўғри Фарҳод бозори ёнидаги автоусталар маконига бордим. У ерда қирилган, туртилган мошиналарни тузатадиган йигитни айтишганди. Исми Фазлиддин экан, ёши 25 лар атрофида. Мошинамни кўргач, бир соатда ойдай қилиб бераман, 300 минг бўлади, деди...

 

Мен икки кунда рўй берган бу воқеалардан жуда таъсирландим.

 

Энди мен сўзда бор-у, амалда йўқ катталарга эмас, сўзи, амали, инсофи бор мана шундай ёшларга ишонаман. Улар ёмонланадиган давраларда ўтирмайман. Инсофдан айрилмаган ёшларга таъзим қиламан. Жумани пеш қилиб, без бўлиб оғзига келган пулни сўрайдиган, инсофу иймонини еганлардан Ўзи асрасин.

 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:02 / 19.02.2025 0 25
Тутилган тутқун

Қатра

09:02 / 05.02.2025 0 122
Кампир ухлаган, хон-чи?

Биласизми?

09:02 / 05.02.2025 0 117
Қарғиш асли қоралашми?

Биласизми?

18:01 / 31.01.2025 0 165
Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8458
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5163
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4789
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4213
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3510
Ўқиш пули

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3122
Миллий урф-одатлар

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3085
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//