Ота ва етти ўғил ҳикояси


Сақлаш
15:11 / 08.11.2024 0 522

Бир одамнинг етти ўғли бор эди. Еттиси ҳам паҳлавон бўлди. Еттови етти тарафдан бош кўтарса, ер зирилларди. Ўғиллари шунча қувватли бўлса-да, ота хоксор эди. У бировнинг кўнгли оғриганини кўрса, мутаассир бўлиб йиғларди. Одамнинг хўрланганини ҳеч қачон менга кўрсатмасин деб ўтинарди.

 

Бир куни ота бир мусофирга дуч келди. Ва уни меҳмон қилиб, уйидан бир кеча жой берди. Ношуд мусофир шу кеча унинг бор будини шилиб кетди. Чолнинг бор йўғи биргина қўйи қолди. Ўғиллари ғазабга миниб, чор тарифни остин-устин қилиб, ўғрини тутиб, ота ҳукмига топширдилар. Ота ношуднинг юзига қарай олмай йиғлади... Ва ўғилларига уйида қолган битта қўйни ҳам ўғрига беришга буюрди. Етти паҳлавон етти тарафга ҳайрон боқдилар. Лекин отасининг ҳукми ҳукм. У айтди: “Мен бу бандадан одамлик излаган эдим. Лекин ундан моллик топдим. Мол мол билан мамнун эканми, унга молни беринг”.

 

Ўғри осон қутилганига эчкиси эгиз туққандай шод бўлди.

 

Етти йилдан кейин ўша ўғри отанинг ҳузурига етти букилиб келди. Ўксиниб-ўксиниб гапирди: “Менинг ҳам етти ўғлим бор эди. Еттиси ҳам одам бўлсин деб, ўзим уларни боқдим. Еттови ҳам мол бўлди, ўғри бўлди. Еттиси етти зиндонни обод қилиб ўтирибди. Сенинг қарғишинг тегди”.

 

Ота яна муттаcсир бўлиб кўп йиғлади. Одам бўлиб бировни қарғамаганман, деди. Ўғри: “Нимага йиғлаяпсан?” деб сўради. Чол: “Сен ва сенинг болаларинг учун йиғлаяпман” деди. Ўғри яна сўради: “Энди нима қилай?” Чол жавоб берди: “Хоксор бўл-да, йиғлашни ўрган. Бировлар учун ҳам йиғлашни ўрган. Шунда сенинг кўз ёшларинг етти махлуқдан етти одамни чиқаради”.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Ўзлигим ўзбеклигимтуркумидан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 14
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11622
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5944
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5370
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4729
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4152
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//