Муваффақият қозонишни истасанг, ҳеч қачон ўзингдан паст рақиб билан курашма – Сомерсет Моэмдан иқтибослар


Сақлаш
19:11 / 01.11.2024 0 255

***

Орзу – реалликдан йироқлашиш эмас, аксинча, унга яқинлашмоқдир.

 

***

Инсонлар қайсидир масалани ўйлаб, англаб, ҳал этишдан кўра, уни бировга тўнкаб қўяверишни афзал билишади.

 

***

Дунёда айни вақтда ҳам севиб, ҳам нафратланишдан оғир азоб йўқ.

 

***

Ҳаётнинг менга ўргатган энг қимматли хулосаси – ҳеч нарсага афсусланмасликдир.

 

***

Ҳаётнинг ажойиб бир ўзига хослиги бор: агар сиз фақат яхшисини танлаб, бошқаларидан воз кечишни уддаласангиз, албатта ниятингизга етасиз.

 

***

Одам нақадар бахтсиз бўлса, шунчалик жаҳлдор бўлади.

 

***

Аниқ ва содда тилда ёзиш – самимий ва хайрихоҳ бўлиш каби мушкулдир.

 

***

Ўлиш – жуда бўлмағур ва зерикарли иш. Маслаҳат бераманки, ҳеч қачон бу ишга бош қўшманг.

 

***

Ҳар авлод оталар ва боболари устидан кулади, аммо аждодларидан ғурур туяди.

 

***

Муваффақиятга эришишнинг ягона йўли мавжуд – ҳаётни юрагинг истаганича яшаш.

 

***

Қариликнинг энг катта устунлиги руҳан озод бўлмоқдир.

 

***

Ўтмиш билан яшашни бошладингми, демак, келажагинг аллақачон ўлган.

 

***

Аёл нималарга қодирлигини фақатгина аёл билади.

 

***

Муваффақият қозонишни истасанг, ҳеч қачон ўзингдан паст рақиб билан курашма.

 

***

Аёллар эркакларни гўзалликлари билан жалб этиб, ёнларида сақлаш учун нуқсонларидан фойдаланишади.

 

***

Асосийси севилмоқ эмас, севмоқдир. Чунки, баъзида сени телбаларча севган одамнинг ёнида юрагинг сиқилади.

 

***

Пул – олтинчи туйғудир. У бўлмагунича қолган беш туйғудан фойдалана олмайсан.

 

***

Ҳаётда 3 та олтин қоида бор: ҳеч қачон айб иш қилма, қилдингми, ҳеч қачон пушаймон бўлма, бўлдингми, ҳеч қачон тан олма.

 

***

Ер юзидаги ягона таъмасиз ҳис – ота-она муҳаббатидир.

 

Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 104
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 133
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 239
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9803
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5432
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5004
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4683
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4434
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3597
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3320
Радикализм

//