“Яшашга шошиламан”


Сақлаш
18:10 / 30.10.2024 0 357

Тўримдан кўра гўрим яқинлигини англаб турибман. Қўлига бир қути конфет берилган болага ўхшаб қолдим: конфетлар миқдори озайгани сари иштаҳа очилиб боради, жудаям кам қолганида эса ўзгача лаззат билан ейишни бошлайди.

 

Ижтимоий қонуниятлар ҳақида ваъз айтишга вақтим йўқ – ҳеч нарса ўзгармаслигини биламан. Ёшига ярашиқсиз қилиқлар қиладиган аҳмоқлар билан баҳслашиш истагим ҳам йўқ. Сийқалик билан курашишга-да вақтим қолмаган. Одамларни манипулация қиладиган ва худбинлик парваришланадиган турли машварат-мажлисларга тоқатим йўқ – бундай жойларга боришдан тийиламан.

 

 

Энг истеъдодли инсонларнинг мансаби, иқтидори ва ютуқларига эга чиқиш учун уларни бадном этишга уринадиган каслар мени ташвишга солади. Оммавий ахборот воситаларидаги сарлавҳаларни муҳокама қилишга вақтим жуда оз – қалбим шошмоқда. Қутида жудаям оз конфет қолган.

 

Ўз хатолари устидан кулишга қодир, ҳаётда муваффақият қозонган, ўз бурчини англаб етган ва масъулиятни бўйнига олишдан қочмайдиган мурувватли инсонларгина мени қизиқтиради. Яна инсон қадр-қимматини ҳимоя қила оладиган ва ҳақиқат, адолат, тақводорлик тарафида тура биладиган одамлардан завқланаман. Ана шундай одамлар учун яшасанг арзийди.

 

Тақдир зарбаларига бардош бериб яна оёққа турган ва қалбида меҳрни асраб қола билган ҳамда бошқалар қалбини тўлқинлантира оладиган одамлар атрофимда бўлса дейман.

 

Фақат етуклик ва расо ақл туҳфа этиши мумкин бўлган шиддат, ғайрат билан яшашга шошиламан, ҳа, мен шошилишим керак. Бисотимда қолган барча конфетларни ейман, чунки умрим шомида қутида қолган конфетлар шу пайтгача еган конфетларимга қараганда янада мазалироқ туюлади. Мақсадим – ўзлигим билан, яқинларим билан ва виждоним билан уйғунликда охирги манзилга етиб бориш. Иккита ҳаётим бор деб ўйлар эканман, аммо у ягона экан ва уни муносиб яшашим керак.

 

Энтони ХОПКИНС,

актёр ва кинорежиссёр

 

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 20
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 28
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 135
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 154
Ҳаммани йиғлатган васиятнома



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10645
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5574
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5119
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4996
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4554
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3667
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3658
Ўқиш пули

//