“Бешбаттар”даги беш нима?


Сақлаш
17:10 / 23.10.2024 0 615

Баъзи сўзлар ҳамиша ҳам биз ўйлаган ёки тахмин қилган маънога эга бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат айниқса омонимларда яққол кўзга ташланади. Агар бирор сўзнинг шаклдоши борлигини билмасангиз, уни янглиш тушунишингиз ҳеч гап эмас. Бешбаттар сўзи таркибидаги беш ҳам худди шунақа сўзлардан.

 

Биз беш сўзини асосан сон маъносида тушунамиз. Шу сабабли бешбаттар сўзи маъносини беш баравар ёмон, беш даража ёмон деб тахмин қилишимиз мумкин. Аслида эса бу сўз умуман бошқа маънони англатади.

 

Бешбаттар форсчадан кирган, унинг таркибидаги беш сўзи кўп, ортиқ, зиёда маъноларини билдиради. Баттар эса ёмонроқ дегани.

 

Бешбаттар ўзбек тилида ниҳоят даражада, ўтакетган даражада, ҳаддан ортиқ; жуда оғир, қийин маъноларида, салбий маънони ифодалаш учун ишлатилади:

 

Қассобнинг эсига дафъатан тунов кунги дилхиралик тушиб, кўнгли бешбаттар ғаш тортди.

“Ёшлик”.

 

Эй бечоралар... Бу шаҳарда биздан ҳам бешбаттар камбағаллар борга ўхшайди.

П.Турсун, “Ўқитувчи”.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6692
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5972
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5400
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//