Автобиография ва мемуар: улар қандай фарқланади?


Сақлаш
16:09 / 16.09.2024 0 435

Бу икки сўз кўпинча синоним сифатида қўлланади. Ҳар иккиси ҳам ҳужжатли асар, муаллифнинг ҳаёти ҳақида биринчи шахс тилидан ҳикоя қилади. Бироқ фарқлари ҳам бор.

 

Мемуар – муаллиф маълум даврдаги воқеалар ҳақида ҳикоя қиладиган, ҳаёти давомида юз берган маълум мавзуга оид воқеалар кетмакетлиги ҳақида фикр юритадиган ҳужжатли қисса. Бундай қиссада муаллиф кечинма ва ҳиссиётларини эслайди, фикрларини туйғу билан етказишга ҳаракат қилади. Мемуар муаллифнинг эсдаликлари, шахсий ҳаёти ҳақидаги эсселар тўпламидир.

 

Автобиография эса кишининг бутун ҳаёти ёки ҳаётининг катта бир даври ҳақида ҳикоя қиладиган фактик ёки тарихий асардир. Бир сўз билан айтганда, муаллифнинг қисса кўринишидаги таржимайи ҳолидир. У кўпинча муаллиф ҳаётининг бошидан то асар ёзилаётган пайтгача бўлган даврини қамраб олади, хронологик тартибда бўлади.

 

Бундай асарларга одатда маълум бир натижага эришган, шуҳрат қозонган кишилар қўл уради. Аслида автобиографияни ҳар ким ёзиши мумкин. Автобиографияга хос яна бир жиҳат – улар аксарият ҳолатларда муаллиф ҳаётининг сўнгида қоғозга туширилади.

 

Ориф ТОЛИБ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 24
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16256
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6807
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6652
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5939
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5379
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5367
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4809
Ўзбекистон тарихи

//