Фақатгина ёнингдаги истеъдодлардан устун бўлишга уринма – Уильям Фолкнернинг ёш қаламкашларга тавсиялари


Сақлаш
16:08 / 29.08.2024 0 336

Агар мен бўлмасайдим...

 

“Агар мен бўлмасайдим, ёзмоқчи бўлган нарсани барибир бошқа биров ёзарди...” Айни шу фикр Ҳемингуэйда ҳам, Достоевскийдаям, умуман бизнинг ҳаммамизда бўлган, десам, муболаға эмас. Бунга мисол қилиб Шекспир пьесаларининг муаллифлигига бир неча кишининг даъвогарлик қилишини олайлик. “Ҳамлет” ё “Ёз оқшомидаги туш” каби асарларни кимнинг ёзгиси келмайди ахир.

 

Таъсирланиш ёмон эмас

 

Ёзувчи бир ёзиш усулини қатъий танламаслиги лозим. Унга қаердан, нима керак бўлса, “кўчириши” мумкин, фақат буни шахсан ўзи очиқ тарзда эълон қилиши, таъсирланганини тан ола билиши керак.

 

Истеъдод, интизом, меҳнат

 

Ижоднинг 100 дан 99 фоизи истеъдод... Ижоднинг 100 дан 99 фоизи интизом... Ижоднинг 100 дан 99 фоизи меҳнат саналади. Ёзувчи ҳеч қачон ёзганларидан қаноат ҳосил қилмаслиги даркор. Тўғри, қайсидир ишни яхши кўриш мумкин. Аммо, ҳамиша имкониятларингдан-да каттароқ мақсад қилиш лозим. Фақатгина ёнингдаги истеъдодлар ва севган муаллифларингдан устун бўлишга уринма. Ўзинг улардан шунчаки ўзиб кетишга ҳаракат қил!

 

Мазмун ва услуб

 

Фикримча, услуб оз бўлса-да мазмундан келиб чиққан ҳолда яратилади. Ёзувчи хаёлини услуб яратишга кўпам қаратмаслиги керак. Агар шундай қилса, ёзганларининг ташқариси безак, ичкариси “тезак” бўлади. Ундай асар кўзга илиқлик бағишлаши, қулоққа ҳуш ёқиши аниқ, бироқ мазмунан жуда қуруқ ва саёз бўлади.

 

Ёзувчи биринчи навбатда ўқувчи бўлиши керак

 

Қўлингга нима тушса ўқи – ҳатто, даврнинг барча катта-кичик ёзарманларни, классикларнинг яхшию ёмонини, ўқи, ўрган, сўнгра фикрла, буларнинг ютуқ ва камчиликларини таққосла, шундан ўзингга хулоса чиқар.

Худди ўтинчининг шогирди каби айнан қайси дарахтни кесишни, қаердан кесишни, қайси ғўла оловга кучлироқ тафт беришини ўрган. Ўқи! Ўқиганда ҳам жонингга азоб бериб ўқи. Кейин эса ёз. Агар яхши нимадир чиқса, нима қилиш керак, ўзинг биласан, яхши чиқмаса деразадан улоқтириб юбор, йўқолсин, кетсин...

 

Қаршилик йўқ...

 

Баъзида эшитиб қоламан, баъзилар “Турмуш қурмасайдим, болаларим бўлмасайди, катта ёзувчи бўлардим”, дея нолийди, яна кимлардир “Фалон ишда ишламасайдим, аниқ буюк шоир бўлардим”, дея ўз-ўзига норизолик билдиради. Мен бундай нарсаларга ишонмайман! Менимча, агар сен ёзишинг керак бўлса ёзасан, амин бўлки, бунга ҳеч нарса қаршилик қилолмайди.

 

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 16
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 25
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 134
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 154
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 180
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10620
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5571
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5118
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4988
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4554
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3662
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3654
Ўқиш пули

//