Ҳамма катталар илгари бола бўлган – «Кичкина шаҳзода»дан  фалсафий фикрлар


Сақлаш
21:08 / 28.08.2024 0 170

Антуан де Сент–Экзюпернинг «Кичкина шаҳзода»си илк бор 1943 йил 6 апрел куни Нью Йоркда чоп этилган ва у ҳозирги кунга қадар дунёнинг 180 дан ортиқ тилларга таржима қилинган. Кичик сайёрада атиргули билан бирга яшайдиган тилла сочли бола ҳақидаги асарда келтирилган инсоний туйғуларга доир иқтибосларни бир жойга йиғдик.

 

Ҳамма катталар илгари бола бўлган. Аммо ҳаммаси ҳам буни эслай олмайди.

 

 Одамлар поездга тезроқ, шошилиб чиқишга ҳаракат қилишади, аммо улар айни дамда нимани қидираётганликларини билмайдилар. Шу сабаб уларнинг ҳаловати йўқ. Ўзларини у йўлдан бу йўлга уришади. Лекин ҳаммаси бекор… 

 

Сен ўз ҳаракатларинг билан яшаяпсан, жисминг билан эмас… Сен – ўзингни ҳаракатларингдасан, сендан бошқа сен йўқ. Шундай қатъий қоида бор: Эрталаб уйғондингми, юз–қўлингни юв, ўзингни ва ўз сайёрангни тартибга келтириб қўй.

 

 

Энг яхшиси ҳар доим бир вақтда ташриф буюр, – дея илтимос қилди Тулки. Масалан, агар сен соат 4 да келсанг, мен сени кутгунга қадар 3 соат  бахтиёрликни ҳис этаман. Учрашув дақиқалари яқинлашгани сари янада қувончга тўламан. Агар сен ҳар хил вақтда келсанг, сенинг қайси пайт келишингни билмайман, юрагимни куттириб қўяман. Доимо бир хил вақтда кел, буни анъанага айлантирайлик…

 

Катталар ҳеч қачон ҳеч нарсани ўз ҳолича тушунмайди, шу сабабли болалар ниманидир тушунтириш ва уқтириш учун жуда қийналиб кетишади. Бу эса жуда зерикарли… 

 

Агар нимагадир ўрганиб қолсанг, кейинчалик бундан ўзинг  азият чекасан ва кўз ёш тўкасан. 

 

– Сенинг сайёрангда одамлар бир боғда мингта атиргул ўстиришади… Аммо излаган нарсасига эриша олмайди…

–  Ҳа тўғри – тан олдим мен.

– Зеро, улар излаган нарсасини бир атиргулдан ҳам топа олишлари мумкин. Нега шуни тушунмайдилар?

– Одамлар қани?, – хавотирда сўради кичик шаҳзода, – чўл–у – биёбонда бир ўзим ёлғиз қолдим… 

– Одамлар орасида бўлсанг барибир ёлғиз бўласан… – дея жавоб қайтардим.  

 

– Одамлар нимадир билиши ёки ўрганиши учун вақт ҳам етарли эмас. Масалан, улар дўкондан тайёр нарсани харид қилишади. Аммо ҳақиқий дўстлик дўконларда сотилмайди. Балки шу сабабли одамлар орасида дўстлик туйғуси йўқолиб бораётгандир.

 

 

–  Катталарга: «Мен жуда чиройли уй кўрдим, қизил ғиштли, деразалари атиршоҳ билан ўралган, томлари ҳаворанг, жуда ажойиб уй…» – деб эмас, «Мен 100 минг франклик уй кўрдим», дейишнинг ўзи кифоя. Шунда улар ҳаммасини тушунади ва «Нақадар ажойиб гўзаллик, зўр уй экан» дейишади.

 

Катталар рақамларни яхши кўришади. Агар уларга янги дўстинг ҳақида гапирсанг, дўстингни овози, уни қайси ўйинни яхши кўриши, капалак тутишни билиш–билмаслиги умуман қизиқтирмайди. Улар дарров «Дўстинг неча ёшда? Ака – укалари нечта? Оғирлиги қанча? Отасининг ойлиги қанча?» деб сўрашади. Саволларга жавоб олингач, дўстингни танигандек бўлишади.

 

Стулни бир неча қадамга суриб қўйсанг етарли. Ўшанда сен кун ботишини томоша қилишинг мумкин, буни фақат истасанг бўлди.

 

– Агар дўстинг бўлишини истасанг, мендан ўрнак ол!

– Бунинг учун нима қилиш керак? – сўради кичкина шаҳзода.

– Сабр – тоқатли бўлиш керак – жавоб қайтарди Тулки. – Аввало тўғримдаги стулга ўтир ва бирмунча кут. Мен сенга кўз қирим билан қарайман, сен эса сукут сақла. Фақат ҳар куни бироз–бироздан яқин келавер…

 

Ўзингга ўргатган одамлар учун ҳамиша жавобгарсан, буни унутма.

 

– Бир куни мен қуёш ботишини 43 марта томоша қилдим. Биласанми, агар сени қайғу босса, қуёш ботишини томоша қилиш  қанчалар мароқли…

– Демак сен қуёш ботишини 43 марта кўрган кунинг, нимадандир жуда ранжиган экансан–да?

 

Сўзлар бир–биримизни тушунишга халақит беради.

 

 

Сиз чиройлисиз, аммо ҳаммадан ҳолисиз, – сўзини давом эттирди кичкина шаҳзода, – аммо сиз учун ҳеч ким жонини бермайди. Одамлар қўлимдаги атиргулни кўриб, уни сизга қиёслашади. Аммо гулим ҳаммадан ҳам кўра менга қадрлироқ. Чунки мен сиз билан эмас, гулим билан ҳар дам бирга эдим. Уни ёмғирдан, дўлдан авайладим. Шамолларда девор бўлиб, асрадим. Атрофидан бегона ўтларни юлиб ташладим, фақат бир–иккита донаси капалаклар келиб қўниши учунгина қолди холос. Мен унинг мақтови, сукунати , ҳасратини тинглаб яшадим. У – меники, фақат меники.

 

 

Юлдузлар нега доимо нур сочишини билгим келади. Билдимки, юлдузлар одамлар учун танлаши керак бўлган йўлни ёритиб туради…

 

Дўстинг борлиги қандай яхши… Жонингни қурбон қилиш керак бўлса-да, дўстинг борлиги барибир яхши…

 

Севги – бу ҳамма нарсани, ҳаммани унутиш, ҳеч нарсадан қўрқмаслик, деганидир. Тушуняпсизми? Севгида вафо ва садоқат, ишонч ҳамиша муҳим ўринда туради.

 

Гуллар юлдузлардек кўп… Аммо севсангиз фақат биттасига кўнгил қўйинг. Юлдузлар миллионлаб бўлса-да, уларга фақат тикилиб, ўзингни бахтиёр ҳис этишинг мумкин ва ўз – ўзингга «Менинг гулим қаердадир бор… у қаердадир…» дея айта олсан…

 

Севарабегим тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 179
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 98
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 173
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6498
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4958
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4598
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4027
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3425
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2993
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2911
Туғилган кун

//