Камгап роҳиб


Сақлаш
14:08 / 26.08.2024 0 561

Саҳрода роҳиб яшар, у одамларга қудуқдан сув олиб берарди. Аммо негадир жуда камгап эди.

Бир куни ундан сўрашди:

– Нега сокинликни севасан? Жимгина яшаш сенга нима беради?

Роҳиб қудуққа ташлаб қўйилган челакни тортиб олди ва савол берган одамдан унга қарашни сўради:

– Қудуқда нимани кўряпсиз?

– Ҳеч нарсани! – жавоб берди савол берган киши. Роҳиб ундан бироз кутиб туришини илтимос қилди-да, яна сўради:

– Энди қаранг.

– Ўзимни кўряпман! – деди ҳалиги одам бу сафар.

Роҳиб айтди:

– Биринчи қараганингизда сув чайқалиб турганди, шунга ҳеч нарсани кўрмадингиз. Иккинчи қараганингизда у тинган эди ва сиз ўз аксингизни кўра олдингиз. Сокинлик ҳам худди шундай. Унинг ёрдамида инсон ўзини топмоғи мумкин.

 

Япон ривояти

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 20
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16238
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6806
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6645
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5937
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5376
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5365
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4804
Ўзбекистон тарихи

//