Ҳамшира сўзининг маъноси сингилми?


Сақлаш
19:08 / 20.08.2024 0 1061

Тилимизда, асосан, “шифохонада ишловчи, ўрта тиббий маълумотга эга бўлган ходима, тиббий ҳамшира” маъносини англатган ҳамшира сўзининг туб маъноси тожик тилидаги “бирга” маъносини англатувчи “ҳам” олд қўшимчасига “сут” маъносини билдирган шир отининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Шу асослардан келиб чиқиб, ҳамшира сўзи “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да “бир онани эмган опа-сингиллар” деган мазмунни англатади, деб изоҳланган. Кейинги даврларда бу сўз “сингил” маъносини ифодалаган.

 

Жанубий вилоятларимиз шеваларида ширхўра деган сўз кўп ишлатилади. Бу сўз ҳам худди ҳамшира каби “бир онани эмган” маъносини англатади. Лекин бу сўз фақат аёлларгагина эмас, эркакларга нисбатан ҳам ишлатилади.  Туркий тилдаги кўкалдош сўзи шу маънони ифодалаган. Кўкалдош – кўкалтош сўзи илдизидаги – кўк сўзи “уруғ, қавм, шажара” маъносини англатади.

 

Эшқобил ШУКУР

 

“Бобосўз изидан” китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6692
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5972
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5400
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//