Бозордаги бози


Сақлаш
22:08 / 12.08.2024 0 603

​​ Болалигимизда катталар ҳам, болалар ҳам айтиб юрадиган бир қўшиқ бўларди.

 

Бозорга бордим, бозини кўрдим,

Қулоғи узун тозини кўрдим.

Уйга келдим, маяк жедим,

Хотинимдан таёқ жедим.

 

Хўш, “Бозорга бордим, бозини кўрдим” қаторидаги бози сўзининг маъноси нима? Бозорга борган одамнинг кўрган бу нарсасининг нимаси қизиқки, уни қўшиқ қилиб айтиб юрибди. Усмон Азим ва Абдумажид Азим билан Оҳангаронга бораётганимизда, йўлда улардан шу қўшиқдаги бози сўзининг маъноси ҳақида сўрадим. Икковлари ҳам бараварига бози   “ўйинчи” дегани дейишди. Демак, бозорга борган ўша одам ўйинчини кўрган. Алишер Навоийда ҳам бози, бозий сўзлари “ўйин, алдов” маъносида, бозигар сўзи эса, “ўйинчи, масхарабоз” маъносида қўлланган.

 

Изоҳ: Китобнинг илк нашридан сўнг  Бухоронинг Олот туманидан адиб Абдунаби Ҳамро телефон қилиб, бози сўзи ҳақида шундай фикр билдирди: “Бизда бозордаги даллолларни “бози”, “бозигар” дейишади. “Бозорнинг бозиси” деганда, бозорнинг даллолини айтишади”.  Демак, халқ қўшиғидаги “Бозорга бориб, бозини кўрдим” деган мисрада “даллол” назарда тутилган  бўлиши ҳам мумкин. Чунки, бозорда энг кўп бақир-чақир қилиб, энг кўп кўзга ташланадиган одам бозорнинг даллоли бўлади.

 

 Эшқобил ШУКУР,

"Бобосўз изидан" китобидан

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//