Зериктирмайдиган барча нодир санъатлар яхши – Лев Толстойдан иқтибослар


Сақлаш
21:07 / 29.07.2024 0 771

* * *

Санъаткорнинг санъаткорлиги нарсаларни ўзи истаганидек эмас, борлигича кўра олганидадир.

* * *

Совға қилсангда сенда қоладиган ягона нарса муҳаббатдир.

* * *

Яхши нарсалар ҳақида мушоҳада эт. Бу ўй сени хайрли амаллар қилишга ундайди.

* * *

Кўп ҳолларда ёшлар бошқа бировнинг эмас, ўзининг ақли билан яшашни исташларини айтишади. Ахир нега сенга қадар ўйланганларни янгидан ўйлашинг керак? Тайёрини ол ва йўлингда давом қил. Инсониятнинг қудрати ҳам айнан шунда.

* * *

Ҳақиқий дўстлик бир-бирига ишончдан яралади.

* * *

Индама, ҳамма ўз остонасини супурсин. Ана шунда бутун кўча тоза бўлади.

* * *

Қисматда тасодифлар бўлишига ишонмайман, инсон ўз тақдирини ўзи яратади.

* * *

Ҳайвонларга ёмон муносабатда бўлган давлат ҳамиша йўқсил ва жиноятга мойил бўлади.

* * *

Шундай яшаш лозимки, ўлимдан на қўрқишинг, на-да уни орзу қилишинг даркор.

* * *

Бошқалар борасида ёмон, ўзингиз ҳақингиздаги яхши гапирганларга қулоқ солманг.

* * *

Хайрли ва савобли амаллар қилолганинг учун ҳам шукрли бўл.

* * *

Инсонлардан уялиш яхши фазилат, ўзингдан уялиш эса ундан ҳам яхши.

* * *

Шуур ва маънавият ҳамиша ёнма-ён келади.

* * *

Ҳаётнинг кутилмаган ҳадялардан қўлингни торт, уни ўзинг ярат.

* * *

Муҳаббатни англаш учун аввалига хато қилиб кейин тузатишинг жоиз.

* * *

Ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатни ҳатто ўзимизга ҳам нодир ҳолларда айтамиз.

* * *

Бахтли бўлмоғинг учун аввало ўзинг бахтга ишонишинг керак.

* * *

Севгисиз ҳаёт осон, лекин маъносиз ҳам.

* * *

Бахтиёрлик – истаганингни қилиш эмас, қилганингни истамоқдир.

* * *

Зериктирмайдиган барча нодир санъатлар яхшидир.

* * *

Ёвузлик устидан ғолиб келишнинг ягона йўли – ёмон одамларга яхшилик қилмоқдир.

* * *

Телбалар ҳар доим ўз мақсадларига донолардан кўра тезроқ етиб боришади. Чунки улар учун ҳеч қандай маънавий тақиқ, хижолат, адолат, ҳатто қўрқув туйғуси ҳам йўқ.

 

Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15991
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6699
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6592
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5884
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5274
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4694
Ўзбекистон тарихи

//