Ишонч


Сақлаш
00:12 / 22.12.2021 1 1222

 

Детройтдаги бир электр компаниясида ёш механик йигит ишларди. У ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси уйидаги устахонада двигатель яратиш билан овора бўларди.

 

Отаси унга бекорчи ишлар учун беҳуда вақт сарфламасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди. Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди.

 

Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари ишлашга ёрдам берарди, соатлаб тепасида керосин лампа тутиб турарди. Қўллари мой бўлганда тозалаб артиб қўяр, совуқда устига қалин кийим ташларди. У эрини доим қўллаб қувватларди.  

 

Йиллар ўтиб қўшнилар ҳайрон қолишди. Чунки тентак деб санашган бу одам хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ғалати ускуна ҳақиқий мўъжиза эди. Қўшнининг исми тез орада элга ёйилди: Генри Форд...

 

Форд катта машҳурликка эришди. Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди. Журналистлар унга турфа саволлар беришарди. Жумладан:

–  Айтингчи, жаноб, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?

–  Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ. Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! –  жавоб берарди Генри жилмайиб.  

 

Нодирабегим таржимаси

 

1 Изоҳ

Alijon

12:01 / 01.01.1970

👏sbunday vafodor ayollar koʻp boʻlsa yaxshi boʻlardi......

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12444
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6036
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5620
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5371
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4821
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4323
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3766
Ўқиш пули

//